Norma.uz
СБХ / 2026 йил / № 30 / Уй-жой-коммунал хўжалиги

Янги қурилишни ким бошқаради?

 

Кўп квартирали уй қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бошланғич даврда уни бошқаришнинг ўзига хос хусусиятлари борми? Янги қурилган бинолардаги жойларнинг мулкдорлари қандай асосий ҳужжатларга амал қилишлари керак?

 

– Кўп квартирали уйларни бошқаришни тартибга солувчи асосий ҳужжатлар Уй-жой кодекси ва «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонун (07.11.2019 й. ЎРҚ-581-сон) ҳисобланади. ККУни бошқариш соҳасида ваколатли органлар томонидан қабул қилинадиган қонуности ҳужжатлари пастроқ юридик кучга эга бўлиб, қонунларни ижро этиш учун қабул қилинади ва уларга зид бўлмаслиги керак.

Президентнинг «Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори (19.06.2021 й. ПҚ-5152-сон) янги қурилган биноларни бошқаришга қўйиладиган талаб­лар назарда тутилган. Қарорнинг 7-бандига мувофиқ 2021 йил 1 октябрдан бошлаб қурилган ва фойдаланишга қабул қилинган кўп квартирали уй-жойни дастлабки икки йилда бошқариш унинг қурувчиси зиммасига юклатилади. Ушбу даврда кўп квартирали уйдан фойдаланиш учун кафолат муддати жорий этилади.

Кўрсатилган вазифани бажариш учун қурувчи шартнома асосида бошқарувчи ташкилотни жалб қилиши мумкин. Агар дастлабки икки йил мобайнида кўп квартирали уй мулкдорларининг, қурувчидан ташқари, сони 50%дан ошса, мулкдорлар умумий йиғилиш қарорига кўра кўп квартирали уйни бошқариш усулини белгиланган тартибда танлайдилар.

Яна бир жиҳат. Ҳар бир кўп квартирали уйнинг кадастр паспортида кўп квартирали уйга туташ ер участкаси тўғрисидаги маълумотлар ва ер майдонининг кадастр режаси, шунингдек умумий мол-мулкнинг рўйхати, номи, майдони ва (ёки) ҳажми мажбурий тартибда акс эттирилиши керак.

Бунда маълумотлар кўп квартирали уйнинг лойиҳа ҳужжатлари асосида тайёрланиши мумкин.

 

«Уй-жой-коммунал хўжалиги» бўлимини махсус мухбиримиз Ирина ГРЕБЕНЮК олиб боради.

Прочитано: 90 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика