Дунёдаги энг юқори пенсия Испанияда тўланади: пенсионер ойига тахминан 3 600 евро олиши мумкин, деб хабар беради Money Mail компанияси ва Aon пенсия жамғармасининг тадқиқотига ҳавола қилган ҳолда британиялик Daily Mail. Ҳар йили сумма инфляцияга мувофиқ индексацияланади.
Испанлар 65 ёшда муносиб дам олишга чиқади ва меҳнат стажи ҳамда пенсия тизимига ажратмалар асосида пенсия олади. Энг юқори сумма учун ҳар бир киши 38 йил давомида пул ўтказишига тўғри келади.
Германиядаги пенсионерлар тахминан 790 евро олади, лекин ҳақиқий сумма бутун меҳнат стажи давомидаги умумий маошга ва шахсий ажратмаларга бевосита боғлиқ. Пенсия ёши эркак ва аёллар учун 66 ёшдан бошланади, лекин 2029 йилга келиб 67 ёшгача кўтарилади.
ГФРнинг ҳар қандай фуқароси белгиланган муддатдан олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга, агар шу пайтгача қолган муддатдаги ҳар бир ишланмаган ой учун ўз жамғармаларининг 0,3%игача давлат пенсия жамғармасига компенсация ўтказган тақдирда. Меҳнат стажи давомида фуқаролар жамғармага маошнинг 20%игача ўтказади.
Буюк Британияда уч турдаги пенсия мавжуд: хусусий, давлат ва хизмат йиллари бўйича. Британияликлар ойига 960 фунт стерлинггача олади. Ҳар йили сумма индексацияланади.
Тўловлар пенсия жамғармаси ёки хусусий жамғариладиган жамғармаларга маошнинг 5–8%и бўйича камида 35 йил ишлаб ажратмалар қилганларга тааллуқли.
Буюк Британияда эркаклар учун пенсия ёши 65 ёш, аёллар учун – 61-65 ёш. Баъзилари давлатдан ҳафтасига 160 фунтгача устама олиш учун ишлашни давом эттиради.
Катта устамалар фақат Иккинчи жаҳон уруши ветеранларига берилади. Якуний сумма ҳарбий унвони ва жангда олган жароҳатларнинг оғирлик даражасига боғлиқ.
Данияликлар 65–67 ёшда меҳнат фаолиятига якун ясайди. Ушбу давлат ҳокимияти пенсионерлар учун қулай яшаш шароитларини яратади ва ҳар биригa тахминан 2 700 евродан бир маротаба тўлайди.
Кўпгина пенсионерлар жамғармаларини нотижорат пенсия жамғармаларида сақлайди ва барча суммани бирданига ёки асосий пенсияга қўшимча тўлов тарзида қисмларга бўлиб оладилар. У стажга боғлиқ бўлади, кўпи билан ойига 1 950 еврогача олиш мумкин.
Манба: https://journal.sovcombank.ru.
Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Алла Ромашко олиб боради.
