РФ Молия вазирлиги бола туғилиши ёки фарзандликка олинганлиги учун ўз ходимларига йирик тўловлар амалиётини қўллайдиган компаниялар учун солиқ имтиёзларини кенгайтиришни таклиф қилди. РФ ҳукумати Солиқ кодексига тегишли тузатишларни маъқуллаб бўлган, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Шу тариқа, тузатишлар лойиҳасида ҳар бир болага тўланалиган корпоратив бир маротаба тўловнинг (моддий ёрдам ҳам киради) ЖШДС ва суғурта бадаллари солинмайдиган миқдорини амалдаги 50 минг рублдан 1 млн рублгача ошириш назарда тутилган. «Гап бола туғилиши, фарзандликка олиш ёки бола устидан васийлик ўрнатишда иш берувчи томонидан кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш ҳақида», – деб айтилган хабарда.
Шу билан бирга Молия вазирлиги иш берувчиларнинг бундай харажатларини компанияларнинг фойда солиғи бўйича солиқ базасини ҳисоблашда ҳисобга олинадиган реализациядан ташқари харажатлар таркибига киритиш имкониятини беришни таклиф қилди. Бу ходимларга шундай ёрдам кўрсатувчи ташкилотларнинг солиқ юкини камайтириши кутилмоқда.
«Бундай чора-тадбир болали оилаларнинг ижтимоий таъминот тизимини мустаҳкамлаш ва уларнинг ривожланиши учун қулай муҳит яратишга йўналтирилган», – деб таъкидлашди вазирликда.
Манба: https://rg.ru/
