Истиқлол мамлакатимизнинг кўп асрлик тарихи зарварақаларида ўзига хос янги сафиҳа очди, халқимиз озод ва обод юртда эмин-эркин яшаш, ўз келажагини мустақил равишда қуриш имкониятига эга бўлди. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон катта ютуқларни қўлга киритди ва дунё ҳамжамиятида эътироф этилди.
Шу қутлуғ байрам билан барча юртдошларимизни табриклар эканмиз, халқимиз ҳаёти янада фаровон, оилаларимиз тинч-тотув бўлишини тилаб қоламиз. Шу музаффар Ватан қучоғида яшар эканмиз, барчамиз янги ва янги зафарларга эришишимизга тилакдошмиз!
