Бунда Пенсия жамғармаси бўлими шахсга пенсия тайинлаш (ҳисоблаш) учун қуйидаги маълумотларни мустақил равишда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат солиқ қўмитасининг марказлаштирилган электрон реестри базасидан электрон сўров юбориш орқали олади:
• пенсия тайинланаётган шахснинг фуқаролик паспорти (идентификация ID-картаси) тўғрисидаги;
• Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ногиронлиги бўлган шахсларнинг функционаллигини баҳолаш бошқармаси ҳудудий бўлимларининг тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан бериладиган:
– шахснинг фарзанди 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалигини тасдиқлайдиган ёки парвариш остидаги I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс деб топилганлиги тўғрисидаги;
– шахснинг фарзанди 8 ёшгача ногиронлиги бўлган бола деб топилганлиги тўғрисидаги;
– боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқини берадиган оиланинг катта ёшдаги аъзоси ногиронлиги бўлган шахслиги тўғрисидаги;
– ариза берувчи I ёки II гуруҳ уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахс эканлиги тўғрисидаги;
– I, II ёки III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс деб топилганлиги тўғрисидаги маълумотномаларни;
• банд шахс учун Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ органлари томонидан тақдим этиладиган:
– 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;
– 2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун – тўланган ягона ижтимоий тўлов;
– 2020 йил 1 январдан кейинги давр учун – ижтимоий солиқ тўланганлиги тўғрисидаги маълумотларни.
Агар пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахс зарурий ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, Пенсия жамғармаси бўлими тегишли ташкилотлардан уларни талаб қилиб олишга кўмак кўрсатади.