Norma.uz
СБХ / 2025 йил / № 09 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Айрим импорт қилинадиган товарлар суғуртасининг бир қисми қоплаб берилади

 

Вазирлар Маҳкамасининг 24.02.2025 йилдаги «Кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари ёрдамида ишлаб чиқилган лойиҳалар доирасида импорт қилинадиган асбоб-ускуналарни суғурталаш ҳамда хом ашё ва материалларни сертификатлаш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
107-сон қарори қабул қилинди.

 

Низомга мувофиқ, 2025 йил 31 декабрга қадар Кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари ёрдамида ишлаб чиқиладиган лойиҳалар доирасида импорт қилинадиган асбоб-ускуналарни суғурталаш, хом ашё ва материалларни сертификатлаш харажатларининг 50 фоизигача қисми қоплаб берилади. Бунда БҲМнинг 30 бараваригача қопланади.

Бунинг учун «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури» электрон платформаси орқали мурожаат қилиш лозим.

Аризага БЮД нусхаси, шунингдек суғурта шартномаси ва суғурта полиси, тўловни тасдиқловчи ҳужжат ва хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисидаги ҳисобварақ-фактура нусхалари илова қилинади.

Ҳар бир лойиҳа доирасида ариза берувчи ҳам суғурта, ҳам сертификатлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун мурожаат қилиши мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 25.02.2025 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 90 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика