Norma.uz
Норма маслахатчи / 2024 йил / № 51 / Биз яшайдиган уй

Соддалаштирилган ижро ишини юритиш тартибида ўзгаришлар юз берди

 

Истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун мажбурий тўловларни ундириш тўғрисидаги ариза берилгунга қадар қарздор (жисмоний шахс) энергия ресурслари тармоқларидан узилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ижро ҳужжатларига илова қилиниши керак. Ушбу талаб бажарилмаган тақдирда, давлат ижрочиси ижро ҳужжатини қайтаради. Бу тартиб «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунга (28.08.2024 йилдаги ЎРҚ-947-сон) киритилган ўзгартиришларда назарда тутилган.

 

Шунингдек ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби қарздор жисмоний шахслардан маъмурий жарималарни, солиқ қарзини ва давлат божини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларига ҳамда почта харажатларини ундириш тўғрисидаги суд ҳужжатларига нисбатан татбиқ этилиши белгиланди.

Соддалаштирилган ижро ишини юритишда суд ҳужжати бекор қилинган ёки ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, давлат ижрочиси суд ёки ижро ҳужжатини берган бошқа органни тегишли ахборот олинган куннинг эртасидан кечиктирмай ижро ишини юритиш тугатилганлиги ҳақида хабардор қилади.

Бундан ташқари, Фуқаролик процессуал кодексига истеъмол қилинган электр энергияси ёки табиий газ учун қарздорликни ундириш ҳақидаги суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилиниши шартлиги тўғрисида талаб киритилмоқда:

• истеъмолчи билан тузилган шартнома;

• пеня ҳисобланиши ҳақидаги ва истеъмолчини тегишли энергия ресурслари тармоқларидан узиш тўғрисидаги огоҳлантириш кўрсатилган, қарзни тўлаш ҳақидаги талаб истеъмолчига юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинган ҳолда;

• истеъмолчи тегишли энергия ресурслари тармоқларидан узилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар жисмоний шахслар томонидан истеъмол қилинадиган энергия ресурслари учун қарздорликни ундириш тартибини, шунингдек соддалаштирилган ижро ишини юритиш ва суд буйруғини чиқариш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган. 

Прочитано: 78 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика