Norma.uz
СБХ / 2024 йил / № 46 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Тамаки ва алкоголь маҳсулотларига акциз маркаларини қўллаш тартиби белгиланди

 

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитасининг «Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди (АВ рўйхат рақами 3566, 31.10.2024 й.).

 

Йўриқнома тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини бериш, қайд этиш, сақлаш ва қайтариш тартибини белгилайди.

Акциз маркалари билан маркаланадиган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхоналар «Давлат белгиси» ДУКга қуйидаги шаклга мувофиқ акциз маркаларини харид қилишга буюртманома билан мурожаат этадилар.

Импортчилар Божхона қўмитасининг ҳудудий органларига белгиланган шаклдаги буюртма билан мурожаат қиладилар.

Қуйидаги акциз товарларни маркалаш мажбурий эмас:

● республикадан ташқарига экспорт қилинаётган;

● божсиз савдо қилувчи дўконлар учун республика ҳудудига келтирилаётган;

● Вазирлар Маҳкамасининг рухсатномаси бўлган тақдирда, кўргазмалар ўтказиш учун келтирилаётган;

● халқаро транзит бўйича Ўзбекистонга олиб келинаётган ва олиб чиқишга мўлжалланган;

● жисмоний шахслар томонидан белгиланган акцизсиз олиб кириш меъёрлари доирасида келтирилаётган.

 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари ­маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 1.11.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола АБДУАЗИМОВА, Собир НУРБЕРДИЕВ.

Прочитано: 41 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика