Norma.uz
Норма маслахатчи / 2024 йил / № 45 / Биз яшайдиган уй

Қонун бор фойдаси кам

 

Фуқаролар уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида жамоатчилик назоратини ташкил қила оладиларми? Ҳовлилардаги ноқонуний қурилишлар ва дарахтларнинг кесилишига қарши; ҳокимларнинг шубҳали фармойишлари ва фуқароларни уларни бажаришга мажбурлашга қарши; амалдорларнинг кўп квартирали уйларни бошқаришга аралашувига қарши; амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни бузадиган лойиҳаларни қабул қилишга ва бошқаларга қарши бир ёқадан бош чиқариб, юқори малака билан ҳаракат қила оладиларми? Ҳа, ҳаракат қила оладилар! Бунинг учун фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш воситаси сифатида «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Қонуннинг ҳам борлигини эслаб ўтса бўлади. У давлат органлари ва муассасалари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

 

Жамоатчилик имкониятларидан деярли фойдаланилмайди

Афсуски, УКХ соҳасида жамоатчилик имкониятларидан деярли фойдаланилмайди. Қонун тўлақонли ишламаяпти, виждонсиз амалдорлар ўз ҳаракатлари билан унинг ишламаслигига кўпинча ўзлари сабабчи бўлишаётир. Акс ҳолда уларнинг қонунбузарликлари ошкор бўлади ва улар учун жавоб беришларига тўғри келади. Қонун ишлаши учун яна фуқаровий фаоллик ва масъулият зарур. Балки, Қонун кутилган натижани бермаётганлиги унинг етарлича ишлаб чиқилмаганлиги туфайлидир. Кўпгина моддалар декларатив хусусиятга эга, аниқ амалга ошириш механизми билан мустаҳкамланмаган, бошқа МҲҲларга ҳавола қилади. Қонунда ҳатто жамоатчилик назорати тушунчасига таъриф берилмаган. Шунга қарамай, фуқаролар ўз имкониятлари ҳақида тасаввурга эга бўлишлари керак. Ҳужжатнинг асосий қоидаларига қисқача тўхталиб ўтамиз.

 

Ким жамоатчилик назоратини амалга ошириши мумкин?

Давлат органлари ва муассасалари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ННТлар ва ОАВ амалга ошириши мумкин. У жамоатчилик кенгашлари, комиссиялари ва бошқа жамоатчилик тузилмалари томонидан ҳам ташкил этилиши мумкин (Қонун 3-м.).

 

Жамоатчилик назоратининг объекти нима ҳисобланади?

Жамоатчилик назоратининг объекти давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг қуйидагилар бўйича фаолияти ҳисобланади:

• қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, қарорларда, шунингдек давлат ривожланиш дастурларида жамоатчилик манфаатларини, жамоатчилик фикрини ҳисобга олиш;

• фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, жамият манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик талабларининг ижро этилишини таъминлаш;

• улар зиммасига юклатилган ижтимоий ва жамоатчилик манфаатларига дахлдор бўлган вазифалар ва функцияларни бажариш ва ҳ.к. (Қонун 4-м.).

 

Жамоатчилик назорати қандай шаклда амалга оширилиши мумкин?

Жамоатчилик назоратининг шакллари қуйидагилардан иборат:

1) давлат органларига мурожаатлар ва сўровлар. Жамоатчилик назорати субъектлари давлат органларига аризалар, шикоятлар ва таклифлар билан мурожаат қилишга, шунингдек уларга сўровлар юборишга ҳақли. Уларнинг ахборот олишга бўлган ҳуқуқи, агар у шахсга доир маълумотлар ёхуд давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар жумласига киритилган бўлса, чекланиши мумкин (Қонун 7-м.);

2) давлат органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида иштирок этиш. Давлат органлари ўзининг очиқ ҳайъат мажлисларида жамоатчилик назорати субъектлари иштирок этиши учун шароитлар яратиши керак (Қонун 8-м.);

3) жамоатчилик муҳокамаси: ижтимоий аҳамиятга молик масалаларни, НҲҲлар лойиҳаларини, давлат органларининг бошқа қарорларини оммавий муҳокама қилиш (Қонун 9-м.);

жамоатчилик эшитуви: давлат органларининг, улар мансабдор шахсларининг фаолиятига тааллуқли ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ёхуд фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамият манфаатларига дахлдор масалаларни муҳокама қилиш учун ташкил этиладиган йиғилиш (Қонун 10-м.);

5) жамоатчилик мониторинги: давлат органларининг ва улар мансабдор шахсларининг фаолиятини жамоатчилик манфаатига дахлдор ахборотни йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил этиш орқали кузатиш (Қонун 11-м.);

6) жамоатчилик экспертизаси: норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва давлат органларининг бошқа қарорлари лойиҳалари фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамият манфаатларига мувофиқлигини аниқлаш учун уларни ўрганиш ҳамда баҳолаш. Жамоатчилик экспертизасининг ташкилотчиси тегишли соҳада зарур билим ва тажрибага эга бўлган мутахассисларни жамоатчилик асосида жалб этиши ҳам мумкин (Қонун 12-м.);

7) жамоатчилик фикрини ўрганиш: турли ижтимоий гуруҳларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисидаги, давлат органларининг, улар мансабдор шахсларининг қонунчилик талабларига риоя этишига, фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, жамият манфаатларини таъминлашга доир фаолияти тўғрисидаги фикрини баҳолаш мақсадида ахборотни йиғиш, умумлаштириш ҳамда таҳлил этиш (Қонун 13-м.);

8) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан давлат органлари мансабдор шахсларининг ҳисоботлари ва ахборотини эшитиш (Қонун 14-м.);

Жамоатчилик муҳокамалари, эшитувлари, мониторинглари ва жамоатчилик назоратининг бошқа шаклларини ННТлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот воситалари ўтказиш ҳуқуқига эга. Улар турли ижтимоий гуруҳлар вакиллари, шу жумладан муҳокама қилинаётган масала ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахл қиладиган ёки дахл қилиши мумкин бўлган шахслар иштирокида ўтказилиши мумкин. Шартлардан бири – ошкоралик ва очиқлик. Жамоатчилик назоратчилари муҳокама қилинаётган масалалар бўйича ўз фикрларини эркин билдириш ва таклифлар киритишга ҳақли. Улар кўриб чиқилаётган масалалар, тадбирларни ўтказиш муддати ва тартиби тўғрисидаги маълумотларни олдиндан эълон қилишлари лозим. Улар барча иштирокчиларга ўз ихтиёрларидаги материаллардан эркин фойдаланиш имкониятини таъминлайдилар.

 

Жамоатчилик назоратчилари қандай ҳуқуқларга эга?

Жамоатчилик назорати субъектлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

• тадбирлар ўтказиш ташаббуси билан чиқиш, уларни ташкил этиш ва уларда иштирок этиш;

• зарур ахборотни давлат органларидан сўраб олиш;

• жамоатчилик назорати натижаларига кўра таклифлар ва тавсиялар тайёрлаш ҳамда уларни тегишли давлат органларига кўриб чиқиш учун юбориш;

• фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, жамият манфаатлари бузилганлиги фактлари аниқланган тақдирда материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юбориш;

• давлат органларининг қонунга хилоф қарорлари, улар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан юқори турувчи органга ёки мансабдор шахсга ёхуд судга шикоят қилиш;

• жамоатчилик назорати натижаларини эълон қилиш (Қонун 15-м.).

 

Жамоатчилик назорати соҳасида давлат органлари қандай мажбуриятларга эга?

Давлат органлари қуйидагиларга мажбур:

• жамоатчилик манфаатларига дахлдор бўлган ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни жамоатчиликка тақдим этиш;

• уларга юборилган жамоатчилик назоратчиларининг мурожаатлари ва сўровларини кўриб чиқиш, мурожаатларга жавоблар ва сўралган ахборотни тақдим этиш;

• жамоатчилик назорати субъектлари томонидан юборилган таклифлар ва тавсияларни, шунингдек якуний ҳужжатлар ва материалларни кўриб чиқиш (Қонун 16-м.).

 

Жамоатчилик назоратининг натижалари

• Жамоатчилик назоратининг натижаларига кўра баённома, хулоса, маълумотнома шаклида ёки қонунчиликда назарда тутилган бошқа шаклда якуний ҳужжат тайёрланиши мумкин.

• Якуний ҳужжат ахборот ва тавсия хусусиятига эга бўлади.

• Якуний ҳужжатда баён этилган ахборот, тавсия ва таклифлар давлат органлари томонидан мажбурий

Прочитано: 158 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика