Norma.uz
Норма маслахатчи / 2024 йил / № 39 / Биз яшайдиган уй

Ҳуқуқий ёрдам аҳолига яқинлашади

 

Адлия органларида фаолиятнинг қўшимча йўналишлари пайдо бўлади. Хусусан, бу аҳолининг кундалик ҳаётидаги ҳуқуқий муаммоларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш; бепул юридик ёрдам кўрсатиш тизимини яратишдан иборат бўлади. Президентнинг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ва ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида»ги Фармони (24.05.2024 йилдаги ПФ-80-сон) ҳуқуқий ёрдамни аҳолига яқинлаштириш имконини беради.

Ҳужжат фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилишини таъминлаш, давлат ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтиришда адлия органларининг масъулиятини ошириш бўйича қўшимча чораларни назарда тутади.

 

Адлия органлари фуқароларга ҳуқуқий билимларни етказиши ва ҳуқуқий маданиятни сингдириши керак бўлади. Бу қандай амалга оширилади? Аҳолига энг яқини – маҳалла. Шунинг учун ҳужжатда белгиланган вазифалар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали аҳолига етиб бориши учун кенг кўламдаги ҳуқуқий воситалар белгиланди. Хусусан, маҳаллаларда ҳар ойда «Адлия кунлари» ўтказиш режалаштирилмоқда, уларда аҳолининг муаммолари кўриб чиқилади. Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича хонадонма-хонадон юришни бошлаш; «маҳалла еттилиги»ни қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамияти ҳақида хабардор қилиш; «Online-mahalla» платформасига киритилган аҳолининг ҳуқуқий масалаларини ҳал қилишда кўмаклашиш назарда тутилган.

Маҳалла иштирокидаги аҳолини ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш чоралари орасида – биринчи навбатда «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатиш. Адлия органлари ва муассасаларига ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар ва аёлларни қонунчиликда белгиланган имтиёзлар, преференциялар, субсидиялар, грантлар, давлат кўмагининг бошқа турлари ва уларни қўллаш тартиби тўғрисида хабардор қилиш топширилган.

2024 йил 1 июлдан бошлаб бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатишнинг янги тартибини жорий этиш режалаштирилмоқда. Ҳужжатга кўра Адлия вазирлиги «Мадад» ННТ билан биргаликда давлат хизматлари марказларида аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, судгача ва суд орқали низоларни ҳал қилишда зарур бўлган процессуал ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашиш бўйича ҳуқуқий маслаҳат бюроларини босқичма-босқич ташкил этишни бошлайди.

Ҳар чоршанба куни маҳаллаларда Ҳуқуқий тарғибот куни ўтказилиши керак бўлади. Аҳолига тушунтириш ва ҳуқуқий маслаҳатлар бериш учун адлия органлари, юридик ва давлат хизматлари кўрсатиш марказлари, ФҲДЁ органлари ходимлари жалб қилинади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида «Маҳалла юристи» лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган. У маҳалла раисларининг ҳуқуқий билимларини ошириш бўйича бепул қисқа муддатли курсларни ташкил этишни назарда тутади. Оқсоқолларга уларнинг фаолиятига тааллуқли қонун ҳужжатларининг моҳияти ва мазмунини тушунтирадилар. Бу фуқаролар маҳаллага мурожаат қиладиган аҳолининг кундалик муаммоларини ҳал қилишга ёрдам беради деб кутилмоқда.

Прочитано: 92 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика