«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган электр энергиясини истеъмол қилишнинг 6,6 кВт/соат миқдоридаги суткалик нормаси тўғрисидаги хабарларни рад этди. Тарқатилган сохта хабарларда уни ошириб юборганда тариф ошиши айтилган эди.
ҲЭТнинг тушунтиришида кўрсатилишича, тариф ҳисоби 2024 йил 1 майдан ўрнатилган тарифлар ва электр энергиясини истеъмол қилиш нормаларига мувофиқ амалга оширилади. Истеъмолнинг ижтимоий нормаси – 200 кВт/соат. Ижтимоий норма доирасида 1 кВт/соат нархи 450 сўмни ташкил қилади. Уни 1 000 кВт/соатгача оширганда истеъмолчи 1 кВт/соат учун 900 сўм тўлайди.
Электр энергиясига тўловни тўлаш бўйича саволлар туғилган тақдирда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ туман электр таъминоти ташкилотига ёки 1154 қисқа рақамига мурожаат қилишни сўраймиз.