Корхона (МЧЖ) ўтган йиллар тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан таъсисчиларга дивиденд тўламоқчи ва бу дивиденд устав капиталини ошириш учун қайта инвестиция қилинади. Таъсисчилар орасида жисмоний шахслар ҳам мавжуд.
Таъсисчиларга дивиденд тўланса, қандай солиқ имтиёзлари бор ва бухгалтерия ўтказмалари қандай бўлади?
– Юридик шахс томонидан Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентига тўланадиган дивидендларга тўлов манбаида солиқ солинади ва бундай даромадларни олувчи томонидан солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланади (СК 343-м.). Солиқ ставкаси – 5% (СК 337-м. 1-қ. 11-б.). Бу ҳолатда солиқ имтиёзлари кўзда тутилмаган.
Тақсимланмаган фойдани устав капиталини оширишга йўналтириш учун, ушбу маблағлар дастлаб таъсисчининг мулкига айланиши керак. Яъни, аввал тақсимланмаган фойда дивидендлар сифатида тақсимланади, солиқ ҳисобланади, сўнгра таъсисчи ўзига тегишли бўлган дивидендларни олмайди, балки устав капиталини кўпайтиришга йўналтиради. Солиқ суммаси дивидендларни тўлаш муддатидан кечиктирмай бюджетга тўланади (СК 345-м. 6-қ.).
Мазкур операция бўйича бухгалтерия ўтказмалари қуйидагича бўлади:
Устав капиталини улушларни қийматини ошириш ҳисобига ошириш |
||
|
Дебет |
Кредит |
Тақсимланмаган фойда дивиденд кўринишида тақсимланади |
8720 |
6610 |
Тўлов манбаида даромад солиғи ҳисобланди |
6610 |
6410 |
Дивидендлар устав капиталини кўпайтиришга йўналтирилди |
6610 |
8330 |