Norma.uz
СБХ / 2024 йил / № 31 / Мутахассислар тушунтиради

Тамаки ва пиво маҳсулотларининг чакана савдоси учун йиғим тўланадими?

 

Солиқ қўмитаси 2024 йил 1 сентябрдан (30.05.2024 йилдаги ПҚ-203-сон қарор) пиво маҳсулотларини чакана сотиш фаолияти ваколатли органларга хабар бериш тартибида амалга оширилишини эслатди. Шунингдек, бу санадан бошлаб тамаки ва пиво маҳсулотларини чакана сотиш ҳуқуқи учун БҲМнинг 10% миқдорида ойлик йиғим жорий этилади. Бироқ, СК ва Давлат бюджети тўғрисидаги қонунда бундай нормалар мавжуд эмас.

Вазиятни солиқ маслаҳатчиси, «ICONSULTANT» Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА шарҳ берди:

 

– Солиқ қўмитасининг хабарига кўра, 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб пивони чакана сотишга 5.02.2019 йилдаги ПФ-5656-сон Фармонда алкоголь маҳсулотлари учун назарда тутилган қоидалар татбиқ этилади. Тадбиркорлик субъектлари пиво маҳсулотларини чакана сотиш фаолиятини бошлаш ёки тўхтатиш тўғрисида солиқ органларига хабар беришлари керак бўлади.

Бироқ, ушбу Фармонга ҳали ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмаган, у ҳамон алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини тартибга солиш чоралари давлат томонидан белгиланишини кўзда тутади, лекин мазкур чоралар пиво маҳсулотларига тааллуқли эмас.

Шунингдек, Солиқ қўмитасининг хабарида пиво бўйича СКга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши кўрсатилган. Аммо regulation.gov.uz сайтида бундай лойиҳа йўқ. Ҳар ҳолда мен уни топа олмадим. Лойиҳа албатта муҳокамадан ўтиши керак деб ҳисоблайман.

Шунингдек, тамаки ва пиво маҳсулотларини чакана сотиш ҳуқуқи учун БҲМнинг 10% миқдоридаги йиғимни жорий этиш ва белгилашнинг ҳуқуқий асослари бўйича саволлар туғилмоқда.

Конституциянинг 93-моддасига мувофиқ, йиғимларни белгилаш масалалари Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенати ваколатига киради, яъни йиғим фақат қонун билан жорий этилиши мумкин. Демак, СКга ушбу йиғимни тўлаш қоидаларини (хусусан, СК 460-моддасига) киритиш керак. 2024 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунда эса унинг аниқ миқдорини – 10% кўрсатиш керак.

Умумий қоидалардан келиб чиқиб, йиғим фақат солиқ қонунчилигида унинг барча элементлари, хусусан, тўлаш тартиби тасдиқланган тақдирдагина белгиланган деб ҳисобланади. 30.05.2024 йилдаги ПҚ-203-сон қарорда йиғимни тўлаш муддатлари белгиланмаган, демак, йиғимни белгиланган деб ҳисоблаб бўлмайди.

Прочитано: 159 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика