- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Мутахассислар тушунтиради
- Бухгалтерга ёрдам
- Мутахассис фикри
- Мутахассислар жавоб беради
- Бухгалтерга тавсиялар
- Жавоб берамиз
- Амалий таклиф
- Божхона
Олиб чиқиб кетилган товарларга оид БЮД бекор қилинмайди
Юридик шахс – етказиб берувчи (Ўзбекистон Республикаси) узоқ муддатли контракт бўйича юридик шахс – харидорга (Россия Федерацияси) товарларни юклаб жўнатди. Етказиб бериш пайтида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди ва товар бутунлай йўқотиб қўйилди. Йўл-транспорт ҳодисаси Қозоғистон Республикаси ҳудудида (транзит йўлак режими) содир бўлди. Товарни етказиб беришни амалга ошираётган транспорт компанияси барча керакли ҳужжатларни олди ва шундан кейин Қозоғистон Республикасининг божхонаси томонидан Carnet TIR 12-графасига юк утилизация қилинганлиги ҳақидаги ёзув киритилди. Шундай сўнг етказиб берувчи Ўзбекистон Республикасининг божхонасига мурожаат қилди ва юк йўқотилганлиги сабабли декларацияни бекор қилиш учун барча ҳужжатларни тақдим этди. Етказиб берувчи томонидан юк утилизация қилинганлигига оид ҳужжатлар тақдим этилганлигига қарамай, божхона инспектори йўқотилган юкни кўрикдан ўтказиш учун тақдим этишни талаб қилди.
Вы отправляете ссылку на текущую статью | ||
Кому(e-mail)*: | ||
От (имя)*: | ||
Комментарий: | ||