Norma.uz
СБХ / 2024 йил / № 20 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Молия бозорида монопол нархлар қандай аниқланади

 

Вазирлар Маҳкамасининг 1.05.2024 йилдаги «Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш туғрисида»ги 256-сон қарори қабул қилинди.  

 

Ҳужжат билан Иқтисодий концентрацияни амалга ошириш учун олдиндан розилик олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Иқтисодий концентрация устидан давлат назорати қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

● хўжалик юритувчи субъектни қўшиб олиш ёки қўшиб юбориш орқали қайта ташкил этишда;

● шахс ёки шахслар гуруҳи томонидан республикада рўйхатга олинган акциядорлик жамияти овоз берувчи акцияларининг 25%дан ортиғини тасарруф этиш ҳуқуқини олганда;

● шахс ёки шахслар гуруҳи томонидан МЧЖнинг ёки қўшимча масъулиятли жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларнинг 1/3 қисмидан ортиғини тасарруф этиш ҳуқуқини олганда.

Иқтисодий концентрация бўйича монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги қуйидаги шартлардан бири мавжуд бўлганда олинади:

● агар хўжалик юритувчи субъектлардан бири активларининг баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушуми БҲМнинг 250 минг баравари миқдоридан ортиқ бўлса;

● агар битимлар иштирокчилари активларининг жами баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган жами тушуми БҲМнинг 500 минг баравари микдоридан ортиқ бўлса.

Олдиндан розилик олиш учун шахс ёки шахслар гуруҳи ариза билан монополияга қарши курашиш органига мурожаат этиши лозим. Аризалар давлат хизматлари марказлари орқали берилади. Тушумларнинг 0,05%, лекин БҲМнинг 7 бараваридан кам бўлмаган ва 1 000 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда йиғим ундирилади.

Ҳужжат билан Хизматларнинг молия бозорида монопол юқори ва монопол паст нархларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Агар иш хизматлари унинг ўрнини босувчи иш хизматлари учун белгиланган нархларнинг ўртача қийматидан 10%дан зиёдга ошса, монопол юқори нарх деб ҳисобланади.

Хизматларнинг монопол паст нархи хизмат кўрсатиш учун зарур харажатлар қийматини қопламайдиган ва фойда олишни кўзда тутмайдиган нарх ҳисобланади.

Монопол юқори ёки монопол паст нарх аниқланганда монополияга қарши курашиш органи ушбу ҳолатларни бартараф этиш ҳақида қарор қабул қилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари ­маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 3.08.2024 йилдан кучга киради.

Прочитано: 41 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика