Солиқ ва божхона преференциялари, имтиёзли кредитлар, бинони бўлиб-бўлиб тўлаш асосида сотиб олиш – ушбу чораларнинг барчаси Президентнинг 1.05.2024 йилдаги ПФ-71-сон Фармони билан тўқимачилик тармоғи корхоналари учун кўзда тутилган.
Ҳужжатнинг мақсади – мамлакатда ип-калавани қайта ишлаш даражасини 100 фоизга олиб чиқиш, шунингдек камида 10 та маҳаллий брендларни яратиш.
● 2026 йил 1 январга қадар тўқимачилик саноат зоналари дирекциялари ва уларда ташкил этиладиган корхоналар мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан озод этилди.
● тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ва республикада ишлаб чиқарилмайдиган, рўйхат бўйича импорт қилинадиган хом ашё ва бошқа материаллар, бутловчилар ва эҳтиёт қисмларни 2027 йил 1 январга қадар божхона божидан озод қилиш амал қилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 3.05.2024 йилдан кучга кирди.