Norma.uz
СБХ / 2024 йил / № 20 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурида Ипотекани қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди

 

Президентнинг 30.04.2024 йилдаги «2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-70-сон Фармони қабул қилинди. 

 

2024 йил 1 июндан бошлаб «маҳалла еттилиги» тавсияси асосида Kaмбaғaлликдaн чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан ипотека кредитлари ажратилади. Бунда:

● ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади;

● ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.

2024 йил 1 майдан бошлаб:

● бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишда ипотека предметини cyғypтa хавфларидан cyғypтa қилиш талаби бекор қилинади;

● кўп қаватли уй-жойларни қуриш ҳуқуқи «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимидаги электрон рейтинг баҳоси «С» ва «СС» бўлган қурилиш ташкилотларига ҳам берилади. Бунда, электрон рейтинг баҳоси «С» бўлган ташкилотларга беш қаватдан юқори бўлмаган, «СС» бўлган ташкилотларга – тўққиз қаватдан юқори бўлмаган уй-жойларни қуришга рухсат этилади;

● 2025 йил 1 январга қадар (рўйхати ҳужжатда тасдиқланган) янги қурилиш ва махсус техникаларнинг импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади;

● «Янги Ўзбекистон» массивларида кўп қаватли уй-жойлар қурилишида иштирок этадиган қурилиш ташкилотларининг айланма маблағларини тўлдириш учун республика бюджетидан 500 миллиард сўм мaблaғ йўналтирилади.

Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури доирасида субсидиялар тўлашнинг амалдаги тартибига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди. Уларга мувофиқ:

● субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади;

● 2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади;

● бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган, алоҳида шахсий ғaзнa ҳисобварағи шаклида очиладиган Ипотекани қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

● 2024 йилда ипотека кредитларини қайта молиялаштиришнинг мақсадли кўрсаткичлари;

● Жамғарманинг асосий фаолият йўналишлари ва маблағларини шакллантириш манбалари;

● 2024 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» ва бошқалар.

● Фармон билан Президентнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

 

Маълумот учун: 21.12.2023 йилдаги ПФ-209-сон Фармонга мувофиқ, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори «маҳалла еттилиги»ни ташкил қилади. Улар фаолиятни жамоатчилик асосида юритишади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари ­маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 2.05.2024 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 133 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика