Norma.uz
СБХ / 2024 йил / № 05 / Бухгалтерга тавсиялар

Импорт операциялари қандай амалга оширилади

 

Импорт операцияларининг ҳисоби

Товарлар импорти – бу Ўзбекистон божхона ҳудудига қайта олиб чиқиб кетиш мажбуриятисиз товарларни олиб кириш.

Ишлар (хизматлар) импорти – бу уларнинг бажарилиш (кўрсатилиш) жойидан қатъи назар, хорижий давлатнинг юридик ёки жисмоний шахси томонидан Ўзбекистоннинг юридик ёки жисмоний шахси учун ишлар бажариш (хизматлар кўрсатиш) (14.06.1991 й. 285-XII сон ЎРҚ, 11-м. (янги таҳрирда).

 

Товарларни (хизматларни) реализация қилиш жойини аниқлашда ҚҚС солиш мақсадларида 2020 йил 1 январдан бошлаб СКнинг 240, 241-м. амал қилиш керак бўлади.

 

Импорт битимларининг босқичлари

Импорт чоғида ҳаракатларнинг кетма-кетлиги турлича бўлиши мумкин. Унинг асосий босқичлари қуйидагилардан иборат:

 

Босқич, хатти-ҳаракат


Ижрочилар


Асос бўлувчи ҳужжатлар


Муддатлар


Импорт контрактини тайёрлаш ва имзолаш


Экспорт қилувчи (етказиб берувчи) ва импорт қилувчи (харидор)


● Етказиб берувчи ва харидор ўртасидаги келажакдаги битимнинг ниятлари ва шартлари тўғрисидаги маълумотлар бўйича иш юзасидан ёзишмалар


Контрактни ҳақиқатда тайёрлаш ва тузиш учун сарфланган вақт


Контрактни ТСОЯЭАТда рўйхатдан ўтказиш


Импорт қилувчи


● контракт


Контракт тузилгандан кейин


Контракт бўйича етказиб бериш шартларига қараб шартномалар тузиш, ҳақ тўлаш, ташиш, юклаб ортиш-тушириш ҳужжатларини расмийлаштириш, суғурталаш ва ҳ.к.


Импорт қилувчи ва (ёки) экспорт қилувчи, зарур хизматларни етказиб берувчи ташкилотлар


● контракт;

● харидор (етказиб берувчи) ва зарур хизматларнинг бўлғуси етказиб берувчилари ўртасидаги иш юзасидан ёзишмалар

Ҳужжатларни амалда расмийлаштириш вақти


Товар ҳақини тўлаш


Импорт қилувчи


● контракт


Контракт шартлари бўйича


Маркировка қилинадиган товарларнинг маркировка ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилиши


Импорт қилувчи


● белгиланган шаклдаги буюртма;

● рақамли маркировкалаш миллий ахборот тизими оператори билан маркировкалаш тизимида иштирок этиш ва кузатиш тўғрисидаги шартнома (Қоидалар 15-б., 31.12.2020 йилдаги
833-сон ВМҚга 1-илова)


Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтгунга қадар


Маркировка кодларини тайинлаш




● белгиланган шаклдаги буюртма;

● маркировкалаш кодларини олиш учун шартнома

Божхона расмийлаштирувида кодлар БЮДда кўрсатилган бўлиши керак (Қоидалар 54-б., 31.12.2020 йилдаги 833-сон ВМҚга 1-илова)


Божхона тартиб-таомиллари


Импорт қилувчи ёки божхона брокери


● товарнинг эълон қилинган божхона қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар (Рўйхат, Йўриқномага
3-илова., АВ рўйхат рақами 2868, 14.03.2017 й.)


Ҳужжатларни амалда расмийлаштириш вақти


Божхона тўловларини тўлаш


Импорт қилувчи


● БЮД


Божхона декларацияси қабул қилингунча ёки қабул қилиниши билан (БК 327-м.).


Товарларнинг божхона назорати ва божхона расмийлаштируви


Божхона органлари


● БЮД;

● товарларни етказиб бериш ҳужжатлари;

● божхона йиғими тўланганлиги тасдиғи;

● товарнинг келиб чиқиш сертификати (зарурат бўлганда);

● божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган ваколатли органларнинг ҳужжатлари (рухсатномалар, сертификатлар ва ҳ.к.) – хоҳишга кўра;

● божхона тўловлари тўланганлиги тасдиғи




Экспорт қилувчидан (ташувчидан) товарни олиш


Экспорт қилувчи (ташувчи)


инвойс (ҳисобварақ-фактура)


Ҳақ тўланган пайтдан бошлаб 180 календарь кун давомида


 

Юқорида кўрсатилган босқичлардан ташқари айрим товарлар (контрактлар) учун қуйидагилар зарур бўлади:

● лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказида контрактни экспертиза қилиш ва рўйхатдан ўтказиш;

● олиб киришга рухсатнома (лицензия) олиш.

 

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қуйидагилар ТСОЯЭАТга киритилиши лозим (Низом 6-б., 14.05.2020 йилдаги 283-сон ВМҚга илова):

бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматларнинг экспорт ва импорти бўйича маълумотлар – далолатнома тузилган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирилмаган муддатда;

сотиб олиш контрактлари ҳамда сотиш контрактлари доирасида товарлар қабул қилиб олинганлигини ҳамда етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар – улар тузилган кундан бошлаб 1 кун ичида.

Мазкур банд талабларига риоя қилмаслик ҳамда ТСОЯЭАТда шартнома маълумотларини нотўғри шакллантириш экспорт-импорт операцияларини амалга оширишнинг белгиланган тартибини бузиш сифатида баҳоланади ҳамда жавобгарликни келтириб чиқаради.

 

Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказида контрактни экспертиза қилиш ва рўйхатдан ўтказиш

Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш марказида (кейинги ўринларда – Марказ) экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш тартиби шартномалар, импорт контрактлари ва уларга қўшимча келишувлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланган (25.07.2022 йилдаги ПҚ-332-сон, 3-илова).

Қуйидагилар Марказда мажбурий экспертизадан ўтказилиши шарт:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ давлат харидлари учун умумий қиймати БҲМнинг 25 000 бараваридан (бюджет буюртмачилари учун – БҲМнинг 6 000 бараваридан) ортиқ бўлган товарлар (ишлар, хизматлар) битта контракт бўйича, қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.

Ташқи давлат қарзи ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида уларнинг тендер ҳужжатларини Марказда комплекс экспертизадан ўтказмасдан тузилган импорт контрактлар ва уларга қиймати 1 млн АҚШ доллари ва ундан юқори бўлган қўшимча келишувлар лойиҳалари.

Ушбу талаб қуйидаги лойиҳаларга тааллуқли эмас:

● халқаро молиявий институтлар ва хорижий ҳукумат молиявий ташкилотлари иштирокида амалга ошириладиган;

● давлат ташқи қарзи ҳисобига тижорат банклари орқали қайта молиялаштириладиган.

БҲМнинг 6 000 бараваридан ортиқ суммадаги шартномалар, импорт контрактлар ва уларга қўшимча келишувлар лойиҳаларини ихтиёрий равишда киритиш мумкин (Низом 6-б., 25.07.2022 йилдаги ПҚ-332-сон, 3-илова).

Импорт контрактлари ва (ёки) қўшимча келишувлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш учун тўлов ҚҚСсиз харид нархининг 0,1% миқдорида, аммо ушбу суммага ҚҚС қўшилганида БҲМнинг 100 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда.

Контрактни экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш учун Марказга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этинг (Низом 3-б., 25.07.2022 йилдаги ПҚ-332-сон, 3-илова):

● ариза;

● контрактнинг асл нусхаси (Рўйхатдан ўтиш учун, ҳар бир саҳифа буюртмачи ваколатли шахсининг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган);

● контракт лойиҳасининг кўчирма нусхаси (экспертиза учун);

● контракт лойиҳасининг Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ эканлиги тўғрисидаги юридик хулоса (юридик хизмат визаси);

● томонларнинг контракт тузиш ваколатларини тасдиқловчи (у биринчи раҳбар томонидан имзоланмаганда) тасдиқланган ҳужжатнинг кўчирма нусхаси;

● контракт нархининг у имзоланган вақтда амалда бўлган, келиб тушган таклифлар бўйича ҳужжатлар илова қилинган ҳолда буюртмачининг биринчи раҳбари имзоси билан тасдиқланган тасдиқловчи ҳужжатлар билан асосланиши;

● лойиҳа-смета ҳужжатлари – бинолар, иншоотлар ва муҳандислик коммуникацияларининг капитал қурилиши ва жорий таъмири билан боғлиқ шартномалар ва импорт контрактлари лойиҳалари экспертизасини ўтказишда;

● давлат буюртмачилари томонидан инвестицион ва инфратузилмавий лойиҳалар бўйича шартнома тузиш заруратини асослаш;

● товарлар (ишлар, хизматлар) хариди учун тасдиқланган техник топшириқнинг нусхаси;

● тегишли қарорларнинг нусхалари – Президент ва Ҳукумат қарорлари асосида етказиб берувчилар ва харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) қийматини аниқ белгилайдиган шартномалар тузишда;

● лойиҳани молиялаштириш манбаи тўғрисида тасдиқловчи хат.

Шунингдек, етказиб берувчиларни идентификация қилувчи ҳужжатлар ҳам талаб қилиниши мумкин.

Импорт контракти ва (ёки) қўшимча келишувларни экспертизадан ўтказиш ҳамда рўйхатга олиш учун ҳужжатлар буюртмачи томонидан Марказнинг электрон ахборот платформаси орқали киритилади (Низом 11-б., 25.07.2022 йилдаги ПҚ-332-сон, 3-илова).

Шартномалар ва (ёки) қўшимча битимлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказиш Схемага мувофиқ амалга оширилади (Низом 2-б., 25.07.2022 йилдаги ПҚ-332-сон, 3-илова).

Марказ контрактларни қуйидаги муддатларда экспертизадан ўтказади ва рўйхатга олади:

● 5 кун ичида – қуйидаги расмийлаштирилган контрактлар бўйича:

● харид қилинаётган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) етказиб берувчилари ва (ёки) уларнинг қиймати белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат қарорлари асосида;

● тасдиқланган, техник-иқтисодий асосланган лойиҳа параметрлари доирасида тузилган контрактлар бўйича;

● 20 кун ичида – бошқа контрактлар бўйича.

Ўтказилган экспертиза натижалари бўйича буюртмачига Марказ электрон ахборот платформаси орқали шартнома, импорт контракти ва (ёки) қўшимча келишувлар бўйича эътирозлар йўқлиги борасида хат юборилади ёки ҳужжатларнинг қайтарилиши сабабларини кўрсатган ҳолда қайтарилади.

Эътирозлар мавжуд бўлмаганида, буюртмачи хат олганидан сўнг бир ой муддатда расмийлаштирилган ва томонлар имзолаган импорт контракти ва (ёки) қўшимча келишувларнинг асл нусхасини ва уларнинг Марказда экспертизадан ўтган нусхаларини илова хат билан бирга Марказга тақдим этади. Рўйхатга олинган контракт ва қўшимча келишув бир вақтнинг ўзида Марказнинг электрон ахборот платформасига жойлаштирилади.

Марказ 5 иш кунида импорт контрактни ва (ёки) қўшимча келишувни рўйхатга олади ва буюртмачига хулоса беради.

Хулоса контракт муддати тугагунига қадар амал қилади.

Контрактга ёки қўшимча келишувга идентификация рақами бириктирилади.

 

Товарларни олиб кириш учун рухсатнома (лицензия) олиш

Товарларни олиб кириш учун рухсатнома (лицензия) фақат Президент ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган махсус турдаги товарлар учун олинади (Рўйхат, 3.11.2017 йилдаги ПФ-5215-сон, 1-илова).

Лицензияни Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти расмийлаштиради ва беради.

Лицензия олиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этасиз (Низом 8-б., 1.12.2017 йилдаги 959-сон ВМҚга илова):

● ариза;

● Президент ёки Вазирлар Маҳкамасининг махсус турдаги товарларни импорт қилиш учун лицензия бериш назарда тутилган тегишли ҳужжат нусхасини;

● тузилган контракт нусхасини.

Лицензия махсус турдаги товарларни етказиб бериш учун зарур бўлган, лекин бир йилдан ошмайдиган муддатга берилади (Низом 4-б., 1.12.2017 йилдаги 959-сон ВМҚга илова).

 

Товарларни сертификатлаш

Маълум бир турдаги товарлар учун сертификатлаш мажбурий босқич ҳисобланади (Рўйхат, 30.01.2021 йилдаги 43-сон ВМҚга 4-илова).

Ишлаб чиқариладиган ва олиб кириладиган маҳсулотлар Ўзбекистон Миллий сертификатлаш тизимида Қоидаларга мувофиқ сертификатланади.

Рухсат берувчи ҳужжатлар ва экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш учун зарур бўлган сертификатлар «Ягона дарча» орқали расмийлаштирилади (20.11.2019 йилдаги ПҚ-4525-сон, 3-б., «а» кичик банди).

Босқич, хатти-ҳаракат


Ижрочи, ваколатли орган


Ҳужжатлар


Муддатлар


Қўшимча ахборот


Сертификатлаштириш

 

Санитария назорати ҳудудий органи (санитария-эпидемиология хулосаси)

 

● ариза;

● товарларни етказиб бериш ҳужжатлари;

● ишлаб чиқарувчи мамлакатининг келиб чиқиш сертификати

Тегишли синов усуллари учун меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган муддатларга қараб

 

Олиб кирилаётган маҳсулотга санитария-эпидемиология хулосаси маҳсулотнинг яроқлилик муддатига, яроқлилик муддати бўлмаганига эса – амал қилиш муддати кўрсатилмаган ҳолда берилади

 

Сертификатлаштириш бўйича аккредитацияланган органлар (мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш)

 

● ариза;

● олиб кирилаётган маҳсулотга доир меъёрий ҳужжат нусхаси (мавжуд бўлганда);

● маҳсулотни маркировкалаш намунаси (маҳсулот ҳақида ахборот);

● санитария-эпидемиология хулосасининг нусхаси;

● Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига келганлиги тўғрисида белги қўйилган товарга илова қилинадиган ҳужжат нусхаси

 

3 иш куни давомида

 

Мувофиқлик сертификати* қуйидагиларга берилади:

● олиб кирилаётган маҳсулотга – маҳсулотнинг амал қилиш муддатига;

● битта ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида олиб кирилаётган маҳсулотга – 1 календарь йилидан ортиқ бўлмаган муддатга.

Муайян шартларга риоя этилганда хорижий мувофиқлик сертификатлари тан олиниши мумкин (Низом, 14.10.2015 йилдаги 292-сон ВМҚга 2-илова):

мувофиқлик сертификатларини, мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларни ва синов протоколларини ўзаро эътироф этиш тўғрисида халқаро битим мавжуд бўлганда;

Рўйхатга мувофиқ ва Рўйхатда келтирилган мамлакатларда ишлаб чиқарилган технологик асбоб-ускуналарни ва уларнинг қисмларини олиб киришда;

олиб кирилаётган маҳсулотларнинг сертификатлаштириш синовларини ўтказиш учун Ўзбекистонда аккредитация қилинган синов лабораторияси мавжуд бўлмаганда

 

 

*Мувофиқлик сертификати бир хил номдаги ёки ўхшаш маҳсулотлар гуруҳига берилади. Унинг амал қилиши ҳақиқатда Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилган маҳсулотларнинг миқдорига тааллуқли бўлади, лекин мувофиқлик сертификатида кўрсатилган миқдордан кўп бўлмайди, бунда битта ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида – маҳсулот модели, тури, артикули ва бошқа идентификация белгилари кўрсатилади. 

 

Техник мувофиқлаштириш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология соҳаларидаги ҳуқуқбузарликлар учун импорт қилувчи корхоналар ва мансабдор шахсларга нисбатан жарима санкциялари қўлланилади (2.06.2021 йилдаги ПФ-6240-сон, 12-б.). Мажбурий талабларга жавоб бермайдиган маҳсулот олиб қўйилади ва йўқ қилинади.

 

2018 йил 1 сентябрдан бошлаб (29.06.2018 йилдаги ПҚ-3818-сон 3-б.):

● чегара божхона постларида божхона органлари томонидан божхона назорати ўтказилганда ветеринар, фитосанитар, экологик ва санитар-эпидемиологик назоратни амалга оширадилар;

● товарларнинг импорт режимига божхона расмийлаштируви учун товарларни давлат тилида мажбурий маркировка қилиш талаб этилмайди.

2020 йил 1 августдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турлари (истеъмол қадоқларига эга бўлмаган товарлардан ташқари) ишлаб чиқарувчи томонидан лотин ёзувидаги ўзбек алифбосида маркировка қилинмаган тақдирда, мазкур товарларга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш тақиқланади (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно).

 

2023 йил 1 январдан маҳсулот идентификация кодини (МХИК) сертификатлаш жараёнида мажбурий акс эттириш тартиби жорий этилади (28.04.2021 йилдаги 249-сон ВМҚ 4-б.). 

 

Рустам ҚОБУЛОВ, Божхона қўмитаси Божхона назоратини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи,

Татьяна БЕЛОУСОВА, «Норма» эксперти. 

Прочитано: 125 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика