Norma.uz

Иш стажига қўшилади

 

II гуруҳ ногирониман, лекин ишлайман. Пенсиямни янги стажни ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисоблаб беришлари мумкин деб эшитдим. Шу тўғрими ва мен қаерга мурожаат қилишим керак?

 

– Ҳақиқатан ҳам, жорий йилдан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади (26.10.2022 йилдаги «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги ЎРҚ-795-сон Қонун).

Сиз пенсияни қайта ҳисоб-китоб қилдириш учун яшаш жойингиздаги ПЖ бўлимига ариза билан мурожаат қилишингиз керак. Қайта ҳисоб-китоб икки йилда бир марта, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўйича пенсия тайинлангандан кейин тўпланган иш стажи ва иш ҳақини ҳисобга олган ҳолда, бир йил иш стажи мавжуд бўлганда амалга оширилади. Бунда ҳисоб-китоб қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилинган санада белгиланган ёшга нисбатан зарур иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Прочитано: 296 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика