Norma.uz

Узоқ муддатли жамғармалар дастури

 

Россия Президенти Владимир Путин фуқаролар учун узоқ муддатли жамғармалар дастури тўғрисидаги қонунни имзолади.

Ушбу дастур 2024 йилдан ишга туширилади. Бир томондан, дастур фуқароларга келгусида қўшимча даромад олишга, бошқа томондан эса иқтисодиётни молиялаштиришнинг янги ички манбаларини тақдим этишга имконият яратади.

 

Амалда ушбу дастур аввалги жамғариладиган давлат пенсияси тизимининг ўрнига ишлаб чиқилди. Унда иштирок этиш учун нодавлат пенсия фонди билан шартнома тузилиши ва унга ўз пенсия жамғармаларини ўтказиши лозим.

Давлат томонидан 2024–2026 йиллар учун биргаликда молиялаштириш билан узоқ муддатли жамғармалар лойиҳасида иштирок этиш рағбатлантирилади. Даромад 80 минг рублгача бўлганда 1 ₽ бадал учун 1 ₽ молиялаштириш, 80 минг рублдан 150 минг рублгача – 2 ₽ бадал учун 1 ₽ молиялаштириш тақдим этилади. Бундан ташқари, дастур иштирокчилари 52 минг рублгача суммадаги йиллик солиқ чегирмасини расмийлаштиришлари мумкин.

Жамғармалардан дастурдаги 15 йил иштирокдан кейин аёллар 55 ёшга ва эркаклар 60 ёшга тўлганда фойдаланишлари мумкин. 15 йиллик давр тугагунига қадар киритилган шахсий маблағларни исталган вақтда, шартномада кўрсатилган миқдорда олиш мумкин. Дастур ҳисобига ўтказилган анча олдинги жамғарилган пенсияни, шунингдек биргаликда молиялаштириш ва инвестиция даромадига ҳисобланган маблағларни олиш мумкин бўлмайди. Турмушдаги айрим вазиятларда, масалан дастур иштирокчисининг қиммат турадиган даволаниши учун ҳақ тўлашда ёки иштирок боқувчисини йўқотганда, фоиз даромадини йўқотмасдан пулларни муддатидан олдин олиш мумкин.

 

Манба: finance.mail.ru

 

Маълумот учун!

Меҳнатда майибланганда ёки касб касаллигига учраганда бериладиган ногиронлик ПЕНСИЯЛАРИ иш стажидан қатъи назар, ТАЙИНЛАНАДИ.

Прочитано: 135 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика