Norma.uz

Мавсум бўйича

 

Тармоқнинг ўзига хос хусусиятларига қараб (қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, мелиоратив ва сув хўжалиги қурилиши, уй-жой-коммунал хўжалиги ва ҳ.к.) муддатли шартнома бўйича ишларда банд бўлган ходимлар бор. Уларга пенсия қандай ҳисобланади? 

 

– Мавсумий ишларда банд бўлган шахсларнинг ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқи ўрнатилган умумий қоидалар бўйича белгиланади (Қонуннинг 7-м.). Қонуннинг ­8-моддасига мувофиқ пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар ушбу Қонун 37-моддаси биринчи қисмининг «а», «б», «в» ва «г» бандларида назарда тутилган камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади (29-модда).

Мавсумий ишларда банд бўлган ходимларга пенсиялар тайинлашда пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи, ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, меҳнат фаолиятининг охирги 10 йили давомидаги исталган кетма-кет 5 мавсумдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини 60 га бўлиш йўли билан аниқланади (Қонуннинг 31-м. 5-қ.).

Мавсумий ишларда банд бўлган ходимлар фақат иш стажини ҳисоблаб чиқариш учун назарда тутилган имтиёзга эга бўладилар. Масалан, саноатнинг мавсумий тармоқларининг ташкилотларида банд бўлган ходимларга тўлиқ мавсум давомида ишланган давр 1 йил учун, тўлиқ банд бўлинмаган мавсумда – ҳақиқий давомийлиги бўйича иш стажига ҳисобланади.

Бироқ ушбу имтиёз барча мавсумий ишларда банд бўлган ходимларга ҳам татбиқ этилмайди. Мавсумий ишлар рўйхатига (Низомга 5-илова, 13.10.2022 йилдаги 592-сон ВМҚ билан тасдиқланган), мувофиқ тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтадиган қуйидаги ишлар мавсумий ишлар ва саноатнинг мавсумий тармоқлари ҳисобланади:

1. Пахта тозалаш саноати корхоналаридаги ишлар:

а) пахтани қуритиш;

б) пахтани тозалаш;

в) пахтани юклаш, тушириш;

г) пахтани пневмотранспортга ортиш;

д) қуритиш-тозалаш цехини йиғиштириш ва иситиш, ишлаб чиқариш чиқиндиларини чиқариб ташлаш.

2. Саноатнинг қанд-шакар ва консерва ишлаб чиқариш тармоқлари корхоналаридаги ишлар.

3. Ипакчилик тармоғи корхоналари ва фермер хўжаликларидаги ишлар.

 

МИСОЛ. Ишчи пахтани тозалаш ишларида 7 та тўлиқ мавсум банд бўлган. Ушбу вақт 7 йил учун пенсияни ҳисоблашдаги сингари иш стажига қўшилади.

 

Прочитано: 324 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика