Norma.uz

Иш ҳақи қаердан олинади

 

Ишлаган даврим ҳақида маълумот бор, лекин иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар мавжуд эмас. Мазкур ҳолатда менга пенсия ҳисоб-китоби учун иш ҳақи умуман ҳисобланмайдими? 

 

– Иш ҳақи ҳисобланган иш ҳақи суммасидан олинади.

Иш ҳақини гувоҳлар кўрсатмаси асосида аниқлашга йўл қўйилмайди. Лавозим маошлари штат жадвалидан кўчирмалар ва жамоат ташкилотларининг аъзолик билетлари ҳақиқий иш ҳақини тасдиқлайдиган ҳужжат ўрнини боса олмайди.

Архив маълумотларини тақдим этмасдан иш стажи ва иш ҳақи миқдорини аниқлаш:

• 2005–2016 йиллар даври учун – жамғариб бориладиган пенсия тизимига мажбурий бадаллар тўғрисидаги маълумотлардан;

• 2016–2018 йиллар даври учун – фуқароларнинг Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотларидан;

• 2019 йил учун – фуқароларнинг иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотларидан;

• 2020 йил 1 январдан кейинги давр учун – «ЯММТ» ИДАКда мавжуд маълумотлардан келиб чиқиб амалга оширилади.

Ушбу банднинг тўртинчи–олтинчи хатбошиларида кўрсатилган даврлар учун архив маълумотларидан фақат тизимларда зарур маълумотлар мавжуд бўлмаганда ёки фуқаронинг мурожаати асосида фойдаланилади.

Иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар қисман мавжуд бўлмаган ҳолларда мавжуд бўлмаган даврлар учун иш ҳақини аниқлаш учун минтақавий коэффициент ҳисобга олинмасдан, қонунчиликда тегишли даврлар учун белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорлари қабул қилинади (592-сон Низомнинг 77-б.).

 

Зафаржон Хўжаев, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Маълумот учун!

Ёшга доир пенсия тайинланганидан кейинги ишланган ВАҚТ пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун стажга ҚЎШИБ ҲИСОБЛАНМАЙДИ. Анча олдинроқ муддатдан пенсияни тайинлашда стаж пенсия тайинланадиган кундан бошлаб ҳисобга олинади.

Прочитано: 250 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика