Кейинги йили пенсия ёшига тўламан. Пенсияга чиқмасдан ишни давом эттиришим мумкинми? Бунинг келгусида пенсиямни ҳисоблашда таъсири бўладими?
– Сиз ишни давом эттириб, пенсияга чиқмаслигингиз мумкин. Сиз пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлганидан сўнг исталган пайтда пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этишга ҳақлисиз (3.09.1993 йилдаги 938-XII-сон «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 3-м.).
Кейинчалик стаж ва пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқаришда сизга бутун меҳнат фаолияти даврингиз қўшиб ҳисобланади ва бу, албатта, унинг миқдорининг ошишига таъсир кўрсатади.