Norma.uz

Темир йўл транспорти ва метрополитен ходимлари пенсияга қандай чиқадилар

 

Темир йўл транспорти ва метрополитен ходимлари учун имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқи қандай омиллар билан аниқланишини бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижроия аппарати методологияси бўлими бошлиғи Фаррух Пардаев тушунтириб берди: 

 

– Имтиёзли (умумбелгиланган ёшдан олдин) пенсияга чиқиш шартлари:

 

Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатига касблари киритилган ходимлар имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўладилар.

• қуйидагилар 10 йил олдин пенсияга чиқадилар (2-сонли Рўйхатнинг I қисми, 12.05.1994 йилдаги 250-сон ВМҚга илова):

 

– бандажниклар;

– қўрғошин-қалай қотишмаларини қуювчилар;

– қувурларни тозаловчилар;

– ишлари цистерналарни таъмирлаш билан боғлиқ бўлган ҳаракатдаги таркибни таъмирловчи чилангарлар;

• қуйидагилар 5 йил олдин пенсияга чиқадилар (3-сонли Рўйхатнинг I қисми, 12.05.1994 йилдаги 250-сон ВМҚга илова):

– темир йўл касблари ва мутахассисликларини (23 номдаги) эгаллаган ишчилар;

– фақат тунги вақтда тоннел ва ер ости қурилмаларидаги ишларда банд бўлган метрополитен ишчилари, раҳбарлари ва мутахассислари (16 номдаги).

 

Умумий ва махсус стажнинг мавжудлиги

Пенсияга чиқиш муддатига таъсир кўрсатувчи яна бир муҳим омил мавжуд – меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар:

10 йил олдин пенсияга чиқадилар (2-сонли Рўйхатнинг I қисми, 12.05.1994 йилдаги 250-сон ВМҚга илова): 

– эркаклар – иш стажи камида 20 йил бўлиб, бундан камида 10 йили кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда;

– аёллар – иш стажи камида 15 йил бўлиб, бундан камида 7 йилу 6 ойи кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда;

умумбелгиланган ёш 1 йилга қисқартирилган ҳолда (3.09.1993 йилдаги 938-XII-сон ЎРҚ 7-м.) пенсия тайинланади:

– меҳнат шароити зарарли (оғир) ишларда –камида 6 йилу 3 ой ишлаган эркакларга – бундай ишдаги ҳар 2 йилу 6 ойи учун;

– бундай шароитларда камида 5 йил ишлаган аёлларга – бундай ишдаги ҳар 2 йили учун;

• қуйидагилар 5 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўладилар (3-сонли Рўйхатнинг I қисми, 12.05.1994 йилдаги 250-сон ВМҚга илова):

– эркаклар – иш стажи камида 25 йил бўлиб, бундан камида 12 йилу 6 ойи кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда;

– аёллар – иш стажи камида 20 йил бўлиб, бундан камида 10 йили кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда.

 

Махсус стаж қуйидагилар билан тасдиқланади:

1) меҳнат шароитлари бўйича иш жойлари аттестацияси натижалари билан (12.05.1994 йилдаги 250-сон ВМҚ 2-б., 15.09.2014 йилдаги 263-сон ВМҚ).

Агар меҳнат шароитлари тоифаси талаб этиладиган баҳога мувофиқ келмаса, имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқи пайдо бўлмайди;

 

Махсус Низомга мувофиқ аттестация 5 йилда камида бир марта ўтказилади (15.09.2014 йилдаги 263-сон ВМҚга 1-илова 8-б.). Тегишинча, пенсия тайинланишида қуйидагилар бўлиши керак:

камида 2 та аттестация натижаси – 2-сонли Рўйхатнинг I қисми бўйича, аёллар учун махсус стаж 7,5 йилни, эркаклар учун эса – 10 йилни ташкил қилишини ҳисобга олган ҳолда;

аёллар учун камида 2 та аттестация ва эркаклар учун камида 3 та аттестация – 3-сон Рўйхат бўйича, чунки аёллар учун белгиланган махсус стаж 10 йилга, эркаклар учун – 12,5 йилга тенг.

 

2) имтиёзли пенсия таъминотига бўлган ҳуқуқни аниқлаштирувчи маълумотнома билан.

Бундай маълумотнома ташкилот маъмурияти томонидан тақдим этилади, унда қуйидагилар кўрсатилади:

• меҳнат фаолияти давомидаги бандлик (тўлиқ ёки қисман);

• бажариладиган ишнинг хусусияти;

• махсус стажга киритилмайдиган даврлар (13.10.2022 йилдаги 592-сон ВМҚга 1-иловага 10-илова).

Бундай маълумотнома нима учун керак? Масалан, 3-сонли Рўйхатга поездлар интенсив суръатда ҳаракатланадиган участкалардаги магистрал темир йўлларни таъмирловчилар киритилган. Агар бу жиҳатни (интенсив ҳаракатланишни) таъмирловчилар тасдиқлаб бермасалар, улар имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқидан фойдалана олмайдилар. Меҳнат дафтарчасида ва бошқа ҳужжатларда эса поездлар ҳаракатланишининг интенсивлик омили кўрсатилмайди. Тегишинча, ушбу жиҳат алоҳида маълумотномада акс эттирилиши лозим. Ана шу маълумотнома имтиёзни қўллаш учун асос бўлади.

 

Алла Ромашко тайёрлади.

 

Маълумот учун!

Ташкилот МАЪМУРИЯТИ ҳар йилнинг декабрь ойида шахсий карточкалар ва меҳнат дафтарчалари асосида кейинги йилда ПЕНСИЯ ОЛИШ ҲУҚУҚИГА ЭГА БЎЛАДИГАН ходимлар рўйхатини умумий ва имтиёзли шартларда ТУЗАДИ.

 

Прочитано: 207 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика