«Тошшаҳарнур» ДУКнинг маълум қилишича, Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши муносабати билан 2023 йилнинг 20 июлидан бошлаб Тошкент шаҳрининг айрим марказий кўчаларини ёритишга ва кўчаларни тунда ёритиш тизимида чекловлар жорий қилинди. Ушбу чекловлар қачонгача давом этиши, график бўйича ёки ҳамма жойда амалга оширилиши ДУК томонидан кўрсатилмаган. «Тошшаҳарнур» маъмурияти пойтахт аҳлидан ноқулайликлар учун узр сўраган.