Августда холам 55 ёшга тўлади.
Унинг атиги 9 йиллик стажи бор.
У пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўладими?
– Холангизнинг 9 йиллик иш стажи қандай даврлардан ташкил топганлигини аниқлаштириш керак. Пенсияга чиқиш ҳуқуқини аниқлаш учун камида 7 йил иш стажига эга бўлиш лозим. Бу «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг (Қонуннинг 8-м.) 37-моддаси 1-қисми «а», «б», «в» ва «г» бандларида назарда тутилган.
Ушбу бандларда кўрсатилган даврлар ўз ичига олган фаолият турларида суғурта бадаллари оширилган ёки меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланган бўлиши, шунингдек ҳарбий хизмат ва унга тенглаштирилган хизматлар ўталган, якка тартибдаги меҳнат фаолияти ва оилавий тадбиркорлик фаолияти юритилган бўлиши мумкин.
Ушбу шартларга риоя этилган тақдирда холангиз иш стажи тўлиқ бўлмаганда пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўладилар. Янада аниқ маълумотни яшаш жойингиздаги ПЖ бўлимидан олишингиз мумкин, бунда иш стажи тўғрисидаги барча зарур маълумотлар тақдим этилади.
Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Алла Ромашко олиб боради.