Norma.uz
Норма маслахатчи / 2023 йил / № 31 / Биз яшайдиган уй

Кўп қаватли бинолар ёпиқ иссиқлик таъминоти тизимига ўтказилади

 

Иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш доирасида Veolia Energy Tashkent томонидан пойтахтнинг Бектемир ва Сергели туманларида янги қозонхоналарни қуриш бўйича тажриба лойиҳаси амалга оширилади. 130 тадан ортиқ кўп қаватли уйлар ва 30 та ижтимоий объект иссиқлик таъминотининг ёпиқ тизимидан очиқ тизимга ўтказилади, деб хабар қилади компания матбуот хизмати. 

 

Ёпиқ тизимнинг афзалликлари

Иссиқ сув таъминотининг очиқ тизимида сув шаҳар қозонхоналарида иситилади ва истеъмолчиларга ташилади. Ташиш чоғида иссиқликнинг бир қисми йўқотилади.

Иссиқлик таъминотининг ёпиқ тизимида кўп қаватли уйлар ва ижтимоий объектлар иссиқлик таъминотининг янги схемасига уланади, бунда сув бевосита объектнинг ўзида иситилади. Бунинг учун ҳар бир объект ташқаридаги ҳаво ҳароратини ҳисобга олган ҳолда иссиқлик энергиясини тартибга солиш учун узеллар билан жиҳозланади.

Лойиҳанинг амалга оширилиши иссиқлик таъминотининг самарадорлигини оширишга ва иссиқлик йўқотилишини анча камайтиришга имкон яратади.

 

Ҳозирги вақтга қадар нималар қилинди

2023 йил май ойида Veolia Energy Tashkent «тайёр ҳолатда топшириш» шарти билан қурилиш ишларига киришди, «Водник» ва «Саноатэнерго» қозонхоналар бўйича қурилиш-монтаж ишларини (ҚМИ) бошлаш учун барча зарар тайёргарлик босқичлари муваффақиятли амалга оширилди:

• муҳандислик ва назорат фирмасини ёллаш бўйича халқаро тендер ўтказилди;

• 130 тадан ортиқ кўп қаватли уйларда ва 30 та ижтимоий объектда иситиш ва иссиқ сув таъминоти ички тизимининг техник аудити ўтказилди;

• Veolia Energy Tashkent ва маҳаллий корхоналар консорциуми ўртасида Тажриба зонасида қозонхоналарни лойиҳалаштириш, етказиб бериш ва ўрнатишга шартнома тузилди;

• иккита қозонхонанинг эскиз лойиҳаси тайёрланди ва архитектура-режалаштириш топшириқлари (АРТ) олинди;

• иккала қозонхонанинг концептуал лойиҳаси тасдиқланди ва реконструкция қилиш учун иссиқлик тармоқларининг авария ҳолатидаги участкалари таҳлилдан ўтказилди;

• иссиқлик тармоқларининг электрон модели ишлаб чиқилди ва иссиқлик-гидравлик ҳисоб-китоби амалга оширилди;

• қозонхоналар, иссиқлик узеллари қуриш ва қувурларни алмаштириш учун барча рухсатномалар олинди.

 

Veolia Energy Tashkent нинг тажриба лойиҳаси рақамларда:

• қозонхоналарнинг умумий лойиҳа қуввати: 48 МВт ёки 41,4 Гкал/соат;

• иссиқлик манбаларининг умумий майдони: «Водник» қозонхонаси бўйича 937 м² ва «Саноатэнерго» бўйича 600 м²;

• қозонхоналарнинг амал қилиш зонасидаги камида 13 км иссиқлик тармоғини реконструкция қилиш: «Водник» – тармоқ умумий узунлигининг 45%и, «Саноатэнерго» – тармоқ умумий узунлигининг 66%и;

• циркуляция насослари ва кузатув ускуналари бўлган 147 та автоматик якка ҳолдаги иссиқлик пунктларини ўрнатиш;

• умумий уйдаги иссиқлик энергиясини ҳисобга олувчи 147 та прибор ўрнатилади.

Реконструкция қилишда замонавий энергия самарадорлигига оид қарорлар қабул қилинади: тежамкорлик ўлчовларига эга газ котёллари, дастлабки полиуретан изоляцияли қувурлар, об-ҳавога боғлиқ бўлган автоматик бошқарувли якка ҳолдаги иситиш пунктлари.

Veolia Energy Tashkent ишларни бажаришда халқаро сифат стандартларига амал қилади ва тажриба лойиҳаларидаги энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига (KPI) таянади.

 

Иссиқлик таъминотининг ёпиқ тизимга ўтиш натижалари:

• тажриба ўтказилаётган туманларда замонавий ва ишончли иссиқлик таъминоти тизимини яратиш;

• энергия ресурсларидан (газ, электр энергияси, совуқ сувдан) оқилона фойдаланиш;

• совуқ кунларда истеъмолчиларнинг хонадонларида мақбул ҳароратни яратиш;

• иссиқ сув билан сифатли даражада таъминлаш.

2024 йилнинг II чорагида лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган, бунда самарадорлик кўрсаткичлари кейинчалик баҳоланади.

 

 

Яшайверинг, лекин овоз берманг

 

Уйда яшовчиларни уларнинг хоҳишларига қарши УМШдан БКга ўтказишди. Бу ҳолат муҳокама қилинганда, бошқарувчилар қўшнилар томонидан имзоланган бошқарув усулини алмаштириш ва БКга ўтиш тўғрисидаги умумий йиғилиш қарорини кўрсатдилар. Бироқ имзо чекувчиларнинг кўпчилиги квартирантлар ва нотурар жойларнинг эгалари бўлиб чиқдилар. Уй аҳли ташвишга тушмоқда: баённома қонуний кучга эга бўладими? Уларни нотурар жойлар эгалари ва ижарачилар мулкдорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ва қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эга ёки эга эмасликлари қизиқтирмоқда. 

 

Ушбу масала «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонун (7.11.2019 йилдаги ЎРҚ-581-сон, кейинги ўринларда – Қонун) билан тартибга солинади. Ширкатга аъзолик кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг кўпчилиги томонидан ширкатдан чиқиш тўғрисида қарор қабул қилинганда тугатилади (Қонуннинг 35-м.).

Ширкатнинг аъзолари кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорлари бўлган юридик ва жисмоний шахслардан иборатдир (Қонуннинг 30-м.). Бу дегани нотурар жойлар эгалари ҳуқуқ ва мажбуриятлардан турар жойлар ҳамда УМШ аъзоларига тенглаштирилади. Улар умумий йиғилишда иштирок этишлари ва кун тартиби бўйича қарорлар қабул қилишлари мумкин.

Ижарачиларга келсак, мазкур ҳолатда уларнинг ҳуқуқлари чекланган бўлади. Бунда Қонуннинг 16-моддасига риоя этилиши лозим. Унда белгиланишича, жой мулкдори умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш учун умумий харажатларда иштирок этиш бўйича ўзининг мажбуриятини шартнома асосида бошқа шахсга ўтказиши мумкин. Жой мулкдори мажбурий бадалларни ёки тўловларни тўлаш бўйича ўз мажбуриятлари бошқа шахсга ўтказилганлиги тўғрисида кўп квартирали уйни бошқариш органини хабардор қилиши шарт.

Ижарачиларнинг умумий йиғилишда иштирок этиши қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган. Улар умумий мулкни сақлаш билан боғлиқ муаммолардан хабардор бўлишлари учун йиғилишда иштирок этишлари мумкин. Бироқ қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи турар жой мулкдорида бўлади. Хоналарни олувчиларнинг (ижарачиларнинг) овозлари ва имзолари ҳисобга олинмайди.

Эслатиб ўтамиз, умумий йиғилишнинг қарори, агар уни ёқлаб жойлар мулкдорларининг ёки уларнинг умумий йиғилишда ҳозир бўлган вакилларининг 50%идан кўпроғи овоз берса, қабул қилинган деб ҳисобланади. Умумий йиғилиш қарори баённома билан расмийлаштирилади. Баённома йиғилиш раиси ва котиби томонидан имзоланади. Унга йиғилишда иштирок этган шахсларнинг рўйхати ҳар бир муҳокама этилаётган масала бўйича уларнинг хоҳиш-иродаси акс эттирилган, уларнинг имзолари билан тасдиқланган ҳолда илова қилинади (Қонуннинг 21-м.).

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.

Прочитано: 136 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика