Norma.uz
Норма маслахатчи / 2023 йил / № 31 / Биз яшайдиган уй

Антикоррупцион ёндашув

 

Ёқилғи-энергетика тармоғини «коррупциясиз соҳа»га айлантириш мўлжалланмоқда.

 

ПФ-77-сон Фармонда таъкидланишича, фойдаланилган ёқилғи-энергетика ресурслари учун қатъий тўлов интизомининг йўлга қўйилмаганлиги, ундирувнинг замонавий усуллари жорий этилмаганлиги соҳада қарздорликнинг ошишига олиб келмоқда. Бу, ўз навбатида, таъминот корхоналари томонидан тармоқ ва қурилмаларнинг ўз вақтида модернизация қилинишига имкон бермаяпти. Соҳада тўпланиб қолган тизимли муаммолар мамлакатимизда аномал совуқ даврида табиий газ ва электр энергияси тақчиллиги юзага келишига, оқибатда аҳолининг жиддий ва ҳақли эътирозларига сабаб бўлди.

Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратининг янги механизмларини жорий этиш мақсадида соҳада рақамлаштиришни янада кенг қўллаш, талон-торож қилиш ҳолатларининг олдини олиш ва уларга барҳам беришнинг янги тизимларини яратиш назарда тутилмоқда. Хусусан, назорат ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларини, «Рақамли энергоназорат» платформасини тўлиқ жорий этиш режалаштирилган. Унинг асосий вазифалари – энергия ресурслари истеъмолини масофавий назорат қилиш жараёнини рақамлаштириш; ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), тақсимлаш ва истеъмол қилиш, уларнинг миқдор жиҳатидан сақланиши устидан мониторингни юритиш; улардан ноқонуний фойдаланиш, талон-торож қилиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиш; ёқилғи-энергия ресурслари истеъмолчиларининг дебиторлик ва кредиторлик қарзларини назорат қилиш ва бошқалар.

Режалаштирилган тадбирлар доирасида ушбу соҳани «коррупциясиз соҳа»га айлантириш, истеъмол қилинган ёқилғи-энергия ресурслари учун қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларини мажбурий ижро этиш юзасидан кунлик назорат ўрнатиш ва бошқалар белгиланган. 2023 йил 1 сентябрга қадар қонунлар, шу жумладан ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида қонунчилик ижроси устидан прокурор назорати тадбирлари ҳамда уларнинг натижаси бўйича қўлланилган прокурор назорати ҳужжатларининг ягона базаси юритиладиган «Прокурор назорати» ахборот тизимини жорий этиш мўлжалланган.

Уй-жой таълим дастури

Прочитано: 118 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика