Norma.uz
Норма маслахатчи / 2023 йил / № 31 / Биз яшайдиган уй

Экологияни бузганга жарима. Хабар берганга мукофот

 

Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бўйича ҳуқуқбузарликларга нисбатан жамоатчилик назоратининг шунга ўхшаш чора-тадбирлари амалга оширилди. 

 

2021 йил 1 январдан бошлаб экология соҳасидаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахслар пул мукофоти билан рағбатлантирилиши ваъда қилинган тартиб ишлай бошлаши керак эди. Бу Президентнинг «Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида (29.09.2020 йилдаги ПҚ-4845-сон) назарда тутилган эди. Ҳужжатга мувофиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахслар ҳуқуқбузардан ундирилган жарима миқдорининг 15 фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Давлат экология қўмитасига барча ҳудудлардаги аҳолига атроф-муҳитнинг ҳолати устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш имконини берувчи, бу борадаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фото ва видеоматериалларни жойлаштириш имкониятига эга бўлган Интернетдаги махсус ахборот тизимини яратилишини таъминлаш топширилган эди. Шунингдек ҳар бир хабар берилган ҳолат бўйича тезкор чоралар кўриш тизимининг жорий қилиниши назарда тутилган эди.

Прочитано: 132 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика