Norma.uz
Норма маслахатчи / 2023 йил / № 31 / Биз яшайдиган уй

2030 йилгача маҳаллаларда 5 мингта спорт майдончалари барпо этилади

 

Президент томонидан 28.07.2023 йилдаги «Маҳаллаларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш ва спорт майдончаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-245-сон қарор имзоланди.

 

Ҳужжат билан «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида ғолиб ва совриндор бўлган ҳамда ҳудудда спорт инфратузилмаси мавжуд бўлмаган маҳалла терма жамоалари учун 5 000 та универсал, стритбол ва воркаут спорт майдончаларини 2030 йилга қадар ташкил қилишнинг умумий параметрлари тасдиқланмоқда.

Лойиҳа буюртмачиси этиб ИИВ ҳузуридаги Жазоларни ижро этиш департаменти, бош пудратчи этиб 13-сон жазони ижро этиш муассасаси белгиланмоқда.

Cпорт майдончаларидан фойдаланиш барча фуқаролар учун бепул бўлади ва вақт бўйича чекланмайди (таълим муассасалари ҳудудида – ўқишдан ташқари пайтларда).

Спорт майдончаларидан мақсадли фойдаланиш устидан назоратни маҳалла ёшлар етакчилари ва профилактика инспекторлари амалга оширади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 28.07.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев. 

Прочитано: 281 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика