Norma.uz
Норма маслахатчи / 2023 йил / № 25 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Кексалар эъзозда бўлсин

 

РФда пенсияга оид низолар бўйича махсус комиссияни тузишмоқчи. Бундай орган нима учун керак ва у самара берадими?

 

Пенсияга оид низоларни ҳал этиш учун махсус комиссияга ўтказишмоқчи бўлишяпти. Бундай қонун лойиҳаси («Известия»да берилган) Давлат думасига киритилди, лойиҳа меҳнат қўмитаси томонидан ҳам қўллаб-қувватланди. Ҳужжат қабул қилинадиган бўлса, янги орган, масалан тўловлар тўлашни рад этиш ҳақидаги масалаларни кўриб чиқади. Депутатларнинг ҳисоблашича, россияликларда пенсия тизимига ишонч сусайди, сабаби одамлар ўз муаммоларни ҳал этишда керакли ёрдамни ололмаяптилар. Дарвоқе, экспертлар комиссия самарали ишлашига шубҳа қилишмоқда, шунингдек уни тузиш учун бюджетдан харажатлар талаб этилади ва малакали ходимларни излаш керак бўлади.

 

Саволлар бор

Пенсияга оид низоларнинг ҳал этиш бўйича комиссияларни Россия ижтимоий фондининг ҳудудий органларида ташкил қилиш таклиф этилмоқда, бу қонун лойиҳасида ҳам айтилган. Улар, масалан, нафақанинг суғурта қисми тўловларини рад этиш ёки ортиқча тўланган суммаларни ушлаб қолиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқадилар.

Комиссия таркибига Россия ижтимоий фонди, пенсионерларнинг жамоат ташкилотлари ва касаба уюшмалари қўмиталари, субъектнинг прокуратураси, Адвокатлар палатаси вакиллари ва Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил аппаратининг ходимлари киритилиши лозим. Россияликлар учун низоларни кўриб чиқишни бепул қилиб, барча харажатлар Россия ижтимоий фондига юклатилишини таклиф этмоқдалар.

Амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилишича, фуқаролар юқори турувчи пенсия органига ва (ёки) судга ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишни сўраб мурожаат этишлари мумкин.

Сўнгги беш йил ичида Россия ижтимоий фондига нисбатан кексаларга нафақалар нотўғри ҳисобланганлиги ҳақидаги даъволар билан судга мурожаат қилган фуқароларнинг сони 350 мингдан ортиқни ташкил қилди, дея маълум қилди «Известия»га қонун лойиҳаси муаллифларидан бири, депутат Евгений Марков. Бунда 90% ҳолатларда суд фуқароларнинг талабларини қаноатлантирган.

Шунингдек тушунтириш хатида таъкидланишича, илгари амал қилган Пенсия жамғармасига (ҳозир Россия ижтимоий фонди таркибига киритилган) шикоятлар кутилган натижаларга олиб келмаган, қонунда назарда тутилган бепул юридик ёрдам де-факто эса кўрсатилмаган. Унинг фаолияти инсонларга ёрдам беришга эмас, балки тўловни рад қилиш ва нафақа миқдорини камайтиришга қаратилган эди, деб ҳисоблайди ҳужжат муаллифлари.

«Кўпгина ҳолатларда фуқаролар судга мурожаат қилишга мажбур бўлишмоқда, чунки бу пенсияга доир ҳуқуқларни ҳимоя қилишнинг энг самарали усули бўлиб, суд харажатлари билан боғлиқ қўшимча молиявий харажатлар қилинишига олиб келади ва юкламаси камроқ бўлган судларнинг ишини кўпайтиради», – дейилади ҳужжатда.

Янги тузилманинг ташкил этилиши масаласи истиқболи порлоқдир, деб маълум қилди «Известия»га меҳнат, ижтимоий сиёсат ва фахрийлар иши бўйича қўмита раҳбари Ярослав Нилов. – Бизда фуқаролик жавобгарлигини автосуғурталаш бўйича низоларни кўриб чиқишда судгача ҳал этиш институти самарали ишламоқда. Худди шундай схема, фақат пенсия суғуртасига нисбатан янги нормалар билан таклиф этилмоқда. Шу боисдан, менимча, ушбу таклифни қўллаб-қувватлаш керак, – деб тушунтирди депутат.

Ҳисоб палатасининг статистикасига мувофиқ кексалик нафақалари миқдорини текшириб кўришда деярли 50% ҳолатларда улар ошиш томонга қайта ҳисоб-китоб қилинган. Яъни фуқароларнинг эътирозлари янги органнинг ташкил этилиши зарур эканлигини тасдиқлайди, деб таъкидлайди у.

Пенсионерларнинг тўловлар билан боғлиқ муаммолар устидан шикоятлари, бундай шикоятлар жуда кўп келиб тушмоқда, лекин уларнинг ҳаммаси амалдаги механизм ёрдамида ҳал этилмоқда, деди «Известия»га «Ягона Россия» фракцияси раисининг ўринбосари Адальби Шхагошев. Унинг таъкидлашича, одамларни чалғитмаслик муҳимдир, чунки бугунги кунда уларда бундай муаммоларни ҳал этишнинг бошқа имкониятлари ҳам мавжуд.

– Биз ҳозирча ушбу қонун лойиҳасини синчиклаб кўриб чиққанимиз йўқ. У бизга қачон юборилса, шунда баҳоланади, – деб тушунтирди у.

Россия ижтимоий фонди Меҳнат вазирлигига комиссияни ташкил қилиш тўғрисида сўров юборишни тавсия қилди. «Известия» идорага сўров юборди.

 

Манба: «Известия».

 

 

 

Мавзувий сонни Алла Ромашко олиб боради. 

 

Прочитано: 241 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика