Norma.uz

Аттестациядан ўтиш талаб этилмайди

 

Кичик синфлар ўқитувчиси бўлиб ишлайман. Пенсионер бўлганим учун аттестациядан ўтишим лозимми? 

 

– Пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар аттестациядан ўтганлик муддати тугашидан қатъи назар, навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди. Уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими) сақлаб қолинади ҳамда мазкур малака тоифаси (лавозими) бўйича уларга ҳақ тўланади.

Пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтиб, малака тоифаси (лавозими) оширилган тақдирда, уларга янги тасдиқланган малака тоифаси бўйича ҳақ тўланади (17.09.2021 йилдаги 582-сон ВМҚ 6-б.).

 

Прочитано: 323 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика