Norma.uz
Норма маслахатчи / 2023 йил / № 19 / Кадрлар бўлими

Бўш иш ўрни учун энг истиқболли номзод қандай аниқланади

 

Бўш иш ўрни учун ходимни танлаганимизда биз унинг билимлари, кўникмаларини баҳолаймиз, аввалги иш жойларидаги тажрибасини кўриб чиқамиз. Айтайлик, номзоднинг маълумотлари жуда яхши, аммо бу унинг самарали ходим бўлиб чиқишига кафолат бермайди...

Қандай қилиб самарадорликни олдиндан айтиш ҳамда бўш иш ўрни учун бир неча номзодлар ичидан кўникма ва тажриба бўйича тўғри келадиганини қай тартибда танлаш кераклигини HR маслаҳатчи ИринШакирова тушунтирди.

 

– Ҳа, савол муаллифи мутлақо ҳақ – танлаш бўйича мутахассисларда истиқболли ва самарали ходимни танлаб олиш учун 100% кафолат йўқ. Бироқ, агар уни 3 та муҳим «фильтр» орқали ўтказсангиз, тўғри танлов қилиш эҳтимолини ошириш мумкин.

 

1-фильтр.

Корпоратив маданият – компаниянинг ички ижтимоий-психологик иқлими

Компаниянгизда бошқарув услуби қандайлигини, қарорлар қандай қабул қилинишини, уларнинг ижросини ким ва қандай назорат қилишини, ходимларнинг биргаликдаги ўзаро ҳаракатлари ва мулоқотини, қандай ёзилмаган қоидалар борлигини биласизми? – Бу ҳақда номзодга айтинг. У сизнинг корпоратив маданиятингизни ўзида «синаб кўрсин».

Ҳар қандай компаниянинг ички қоидаларида ижобий ва салбий томонлар бор. Номзоднинг танлови онгли бўлиши учун уларни яширмасдан, батафсил муҳокама қилиш керак. Эҳтимол, сизнинг компаниянгиз қайта ишлаш билан шуғулланар? Ёки – раҳбар иш вақтини қатъий назорат қилар? Ёки, аксинча, иш услуби эркин, ходимлар ўзлари учун қулай бўлган режимда ишлашади, лекин бунда натижа учун шахсан жавобгардирлар. Бунга ички тартиб қоидалари, кийиниш қоидалари, ҳамкасблар, ҳамкорлар ва мижозлар билан ўзаро муносабатларнинг қабул қилинган қоидалари ҳам киради.

Компания тўғрисида гапириб ва номзоднинг муносабатини билганингиздан сўнг, сиз унинг жамоага қўшилиб кета олишини, потенциал раҳбар ва ҳамкасблар билан тил топиша олиш-олмаслигини баҳолай оласиз.  

 

2-фильтр.

Корпоратив ваколатлар ва кўрсатмалар

 

Ҳар бир компания ўзининг асосий ваколатлари рўйхатига эга. Бу – ходимларнинг шахсий ва касбий сифатларига расмий ёзилган ёки яширин талаблари.

Масалан, савдо компаниясида асосий ваколатлар – бу натижага кўрсатма, мижозларга йўналтирилганлик, самарали мулоқот, стрессга чидамлиликдир. Давлат муассасасида – интизом, масъу­лият. Ўқув марказида – ўқиш ва ривожланиш, мижозларга йўналтирилганлик, самарали мулоқот, стрессга чидамлилик. Ишлаб чиқариш компаниясида – тартиблилик, интизом, ишчанлик.

Номзод билан суҳбат давомида сиз унинг маълум ваколатлари бор-йўқлигини ва уларнинг даражаси қандай эканлигини баҳолайсиз. Ҳар бир ваколатни номзод илгари бажарган топшириқлар мисолида текшириш мумкин. Номзод ўзининг ўтмишдаги тажрибасининг ҳақиқий вазиятларида ўзини қандай тутган бўлса, келгусида ҳам катта эҳтимол билан ўзини шундай тутиши тахмин қилинади.

Муайян ваколатлар бўйича саволларга мисоллар:

Ваколат


Ваколат тавсифи


Савол


Баҳо


1. Масъулият ва меҳнатсеварлик


Мавжуд вазиятнинг сабаблари ва оқибатларини, лавозим позициясига мувофиқ унда роли ва масъулиятини белгилайди.

Ишончли ва изчил ҳаракат қилишга ҳаракат қилади, ўзини ўзи ташкил этиш ва меҳнатсеварликни намойиш этади.

Бажаришингизга тўғри келган қандайдир янги топшириқ тўғрисида гапириб беринг?

Унинг мақсади нимадан иборат эди? Унинг компания (бўлим) учун аҳамияти қандай эди? Сиздан қандай натижалар кутилган эди, қайси муддатда? Бу вазифани қандай бажардингиз? Қандай қийинчиликларга дуч келдингиз? Уларни қандай ҳал қилдингиз?

Ушбу топшириқ бўйича ишингизни ва олинган натижаларни қандай баҳолайсиз?

4 3 2 1


2. Натижага мослашиш


Ўз фаолиятининг якуний натижаларини ва натижаларни баҳолаш мезонларини аниқ шакллантиришни билади; оптимал харажатлар билан оптимал муддатда натижаларга эришади.

Жараёнга эмас, балки якуний натижага қаратилган. Натижаларга эришишда қатъиятли, муваффақиятсизликлар ва қийинчиликларни енгишга қодир

Олдинги иш жойингизда эришган ютуқлар ҳақида гапириб беринг. Қандай натижага эришдингиз? Бу яхши натижа эканлигини қайси мезонлар бўйича аниқладингиз? Бунга қандай эришдингиз? Компания учун қандай натижалар бўлди? Амалга оширишни истаётганингиздан нима ўхшамади? Нима учун? Бу нимага ёки кимга боғлиқ эди? Сиз нима қилдингиз? Ҳозир бундай вазиятда нима қилган бўлардингиз?


4 3 2 1


 

 

Ваколатларни баҳолаш сизга номзодлар бўш иш ўрни талабларига жавоб бериш-бермаслиги тўғрисида кўп маълумот беради, улардан қайси бири кўпроқ мос келишини аниқлашда ёрдам беради.

 

3-фильтр.

Мотивацион эҳтиёжлар (мотиваторлар)

 

Ҳар бир инсоннинг шахсий, унинг учун энг муҳим бўлган мотивацион эҳтиёжлари бор. Ҳар бир компанияда эса у номзодга таклиф қиладиган мотиваторлар тўплами мавжуд. Ходимларни танлашда компаниянинг мотиваторлари номзоднинг эҳтиёжларига мос келиш-келмаслигини тушуниш керак.

Агар улар мос келмаса, сиз пассив ёки саботаж қилувчи ходимга эга бўласиз. Шунинг учун, агар у ушбу «фильтр»дан ўтмаса, номзодни ишга олмаслигингиз керак.

Шартли равишда барча мотивацион эҳтиёжларни тўрт гуруҳга бўлиш мумкин:

Ютуқлар


Ривожланиш


Қулайлик


Жипслашув


• Хизматларни тан олиш;

• мансабда кўтарилиш имкониятлари;

• кучли топшириқлар

• Ўқитиш;

• мустақиллик;

• ижод

• Барқарорлик;

• даромад;

• тушунарли қоидалар

• Гуруҳда ишлаш;

• ўзаро таъсир;

• қўллаб-қувватлаш

 

 

Суҳбат давомида номзодларнинг мотивацион эҳтиёжлари махсус сўровнома ёрдамида ҳам баҳоланади.

Саволларга мисоллар:

Мотиваторларни аниқлаш учун саволлар


Номзоднинг жавоблари (асосий мотиваторлар ажратилган)


Нима учун сиз айнан шу ишни танладингиз? Сизга унда кўпроқ нима ёқади? Нима ёқмайди?


Менга кўпроқ ижодкорлик ва мустақиллик ёқади – янги ўқув дастурларини ўйлаб топиш ва ишлаб чиқиш, ўзингга қизиқ нарсалар билан шуғуланишинг мумкин

Одамлар билан ишлаш, уларнинг муносабатини кўриш, фикр алмашиш, улар билан бирга ривожланиш…

Ёқмайди – диққатни жамлаш, ортиқча юклама, иш ва дам олиш ўртасида мувозанатнинг йўқлиги…

Нима одамларни самаралироқ ишлашга рағбатлантиради? (лойиҳа доирасидаги савол*)


Ишга қизиқиш, муҳаббат, эътироф, муносиб иш ҳақи, маслакдошлар, аниқ мақсад, эзгу вазифа…


 

*Номзод гўёки «умуман одамлар ҳақида» жавоб беради, лекин бунда аслида у ўзи ҳақида гапиради.

 

Шундай қилиб, номзодларни ушбу учта «фильтр» орқали ўтказиб, сиз ўзингизнинг компаниянгизнинг корпоратив маданияти, ваколатлари ва мотиваторларига ҳар томонлама мос келадиган номзод фойдасига танлов қилиб, улардан энг истиқболлиларини танлашингиз мумкин.

Прочитано: 272 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика