- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Солиқ солиш
- Жавоб берамиз
- Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар
- «Ташқи савдо фаолияти иштирокчиларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»
- «Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида»
- «Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш соҳасидаги айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида»
- ЎзР молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (13-сонли БҲС) «Консолидациялашган молиявий ҳисоботлар»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи
- Электрон сервислар
- Божхона
Солиқ тўловчилар янги регламентлар бўйича рўйхатдан ўтказилади
Солиқ тўловчиларни солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатиш бўйича қуйидаги маъмурий регламентлар тасдиқланди (2.04.2022 йилдаги 150-сон ВМҚ) (ҳужжат матни «СБХ» ушбу сонининг ҳужжатлар пакетида берилмоқда):
● Кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламенти (қарорга 1-илова);
● Чет эл юридик шахсларининг доимий муассасаларини ҳамда алоҳида бўлинмаларини ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламенти (қарорга 2-илова);
● Товар-хом ашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган ҳамда жисмоний шахсларга электрон шаклдаги хизматларни кўрсатувчи чет эл юридик шахсларини ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламенти (қарорга 3-илова);
● Солиқ тўловчиларни солиқ органларида солиқ солиш объекти бўйича ҳисобга қўйиш юзасидан давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламенти (қарорга 4-илова);
● Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари – юридик ва жисмоний шахсларнинг доимий жойлашуви (резидентлик) фактини расмий тасдиқлаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламенти (қарорга 5-илова);
● Солиқ тўловчиларга шахсий ҳисобварақлардан кўчирмаларни ва солиштирма далолатномани тақдим этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш маъмурий регламенти (қарорга 6-илова).
Вы отправляете ссылку на текущую статью | ||
Кому(e-mail)*: | ||
От (имя)*: | ||
Комментарий: | ||