Корхона тирик товуқларни сотиб олади (МХИК – 00105001001000000). Етказиб берувчилар ЎРҚ-725-сон Қонунга мувофиқ электрон ҳисобварақ-фактурани ҚҚСсиз юборадилар. Корхона янги сўйилган парранда гўштини (МХИК – 00207001001000000 «Янги сўйилган товуқ гўшти») сотади.
Етказиб берувчи товуқларни, корхона эса парранда гўштини ҚҚСсиз сотишга ҳақлими?
– 2021 йилнинг 10 октябридан 31 декабрига қадар бўлган даврда гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни мамлакат ҳудудига олиб кириш ҚҚСдан озод қилинган (СК 483-м. 9-қ.; 25.10.2021 йилдаги ЎРҚ-725-сон Қонун).
Демак, товуқларни етказиб берувчи ҳам, парранда гўштини етиштирувчи ҳам 2021 йилнинг 10 октябридан 31 декабрига қадар бўлган даврда ҚҚСдан озод қилинган.
Ольга БУСАРОВА,
«Norma» МЧЖ эксперти.