Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 49 / Электрон бухгалтерияда янгилик

E-AKTIV билан ишлашга тайёргарлик: йил охиригача учта муҳим вазифа

 

Бухгалтерлар фақат 2022 йил 1 январдан бошлаб «Е-aktiv» портали билан тўлақонли ишлашлари мумкин (ва шарт) бўлади. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ҳозирданоқ бунга тайёрланиш зарур деб ҳисоблайди.

 

Жуда кўп вақт ва ресурслар сарфини талаб қиладиган тайёргарликнинг биринчи босқичида биз умуман «Е-aktiv»да ишлашнинг техник жиҳатларига чуқур киришишимиз шарт эмас.

Демак, 2021 йилнинг қолган даврида вазифалар қуйидагилардан иборат:

 

1 Кадрлар бўйича бир қарорга келинг. ­«Е-aktiv» билан ишлаш кўп вақт талаб қилади. Айниқса бу ТМҚнинг катта захираси ва ҳаракатига эга йирик ишлаб чиқариш, савдо, умумий овқатланиш корхоналари учун сезиларли бўлади.

«Е-aktiv»да ҳисоб бухгалтерлик дастурининг ўрнини эгалламайди, балки уни тўлдиради. ДСҚ янги сервисни барча бухгалтерлик дастурлари билан интеграция қилишга ваъда берди, бироқ бу вақт билан боғлиқ масала. Дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилари интеграция қилиниши учун улар «Е-aktiv» қандай ишлашини аниқ тушунишлари керак, у эса ҳозирча ишлаб чиқиш босқичида. Бунинг устига, назорат учун интеграция қилиш қандай инсон ресурсларини талаб қилишини тушуниш лозим.

Шу боис, биринчи навбатда, «Е-aktiv» билан ким шуғулланишини аниқлаштириб олиш керак. Албатта, ҳеч бўлмаганда ходимлар ўртасида вазифаларни қайта тақсимлаш ва балки, яна бир нафар ходимни ёллашга тўғри келар.

 

2 «Е-aktiv»га киритиш учун маълумотларни тайёрланг. «Е-aktiv»га юкланадиган барча маълумотлар тўпламини иккита асосий тоифага бўлиш мумкин:

● 2022 йил 1 январь ҳолатига асосий воситалар ва қолдиқлар бўйича маълумотлар;

● ҳисобварақ-фактуралар ва БЮД бўйича жорий тушумлар.

ТМЗнинг биринчи тоифаси билан ишлаш энг мураккаб ҳисобланади.

Декабрь – ТМЗларни инвентаризациядан ўтказишнинг айни палласи. Агар олдинги йилларда кимдир инвентаризацияни «юзаки» ўтказган бўлса, ҳозир буни 19-сон БҲМС «Инвентарлашни ташкил қилиш ва ўтказиш» (АВ рўйхат рақами 833, 2.11.1999 й.) талабларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга ошириш лозим.

Ушбу тартиб-таомилнинг муҳимлигини, АВ ва ТМЗ ҳисобида тартиб ўрнатишнинг муҳимлигини раҳбарият эътиборига етказинг. Барча номувофиқликлар «Е-aktiv» билан ишлашда намоён бўлиши мумкин, бу эса катта кўнгилсизликларга олиб келади. Янги йилга келиб, корхонада ТМЗ ҳисоби рисоладагидек бўлиши керак.

 

3 МХИКни танланг. «Е-aktiv» ҳар бир товар учун МХИК мажбурий кўрсатилишини назарда тутади. Бу сиз инвентаризацияни ўтказганингиздан сўнг, корхона тасарруфидаги нималар 17 белгили МХИК жорий этилгунга қадар харид қилинганлигини аниқлаш зарурлигини билдиради. Ушбу товарларнинг барчаси учун tasnif.soliq.uz сайти ёрдамида МХИКни танлаш зарур. Зарурат бўлганда сизга мавжуд бўлмаган МХИКни киритишлари учун техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилинг.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.

Прочитано: 301 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика