2021 йил апрелда 100 000 минг сўмга технологик ускуна сотиб олинган ва май ойида ишга туширилган. Амортизация нормаси – 15%. 10%лик инвестициявий чегирмани қўллаш режалаштирилмоқда. Мақолаларингиздан бирида инвестициявий чегирма суммасига амортизация ҳисобланмайди деб ёзилган эди. Яъни инвестициявий чегирма амортизациянинг умумий суммасини камайтиради, уни 7 йил мобайнида ҳисобдан чиқаришимиз мумкин. СКда бундай маълумотни топа олмадик.
Мисолларда 10%лик инвестициявий чегирмани ҳисобга олган ҳолда 7 йил учун ускунанинг амортизациясини ҳисоблаб кўрсатишингизни сўраймиз.
– Инвестициявий чегирмани қўллаш тартиби ва шартлари ҳақида СКнинг 308-моддасида ўқишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз! Инвестициявий чегирма амортизация харажати деб эътироф этилади. Амортизация қилинадиган активнинг қиймати амортизация ажратмалари ва (ёки) инвестициявий чегирмалар орқали харажатлар жумласига киритилади (СК 306-м. 3-қ., 308-м. 2-қ.).
Айланмадан олинадиган солиқни тўловчиларга инвестициявий чегирма тақдим этилмайди (СК 464-м.).
МИСОЛ. Инвестициявий чегирма қўлланганда солиқ ҳисобида амортизация бўйича харажатларни чегириш кўрсаткичлари ҳисоб-китоби
Давр |
Бухгалтерия ҳисоби (амортизация – 15%) |
Солиқ ҳисоби |
|
амортизация бўйича чегириладиган харажат |
Инвестициявий чегирма (10%) |
||
Июнь*–2021 йил декабрь (7 ой) |
100 000 х 15% / 12 х |
8 750 минг сўм |
100 000 х 10% = 10 000 минг сўм |
2022 йил |
100 000 х 15% = 15 000 минг сўм |
15 000 минг сўм |
|
2023 йил |
15 000 минг сўм |
15 000 минг сўм |
|
2024 йил |
15 000 минг сўм |
15 000 минг сўм |
|
2025 йил |
15 000 минг сўм |
15 000 минг сўм |
|
2026 йил |
15 000 минг сўм |
15 000 минг сўм |
|
2027 йил, йил бошига жамғарилган эскириш – 83 750 минг сўм (8 750 + 15 000 х 5) |
15 000 минг сўм |
100 000 – 83 750 – 10 000= 6 250 минг сўм |
|
2028 йил, йил бошига жамғарилган эскириш – 98 750 минг сўм (8 750 + 15 000 х 6) |
100 000 – 98 750 = 1 250 минг сўм |
– |
|
Жами: |
100 000 минг сўм |
90 000 минг сўм |
10 000 минг сўм |
*Эскириш ускуна фойдаланишга топширилган ойдан кейинги ойдан бошлаб ҳисобланади (5-сон БҲМСнинг 30-б., АВ рўйхат рақами 1299, 20.01.2004 й.).
Инвестициявий чегирмани балансдан ташқари 012-«Келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан чиқариладиган харажатлар» счётида акс эттиришни тавсия қиламиз:
● 2021–2026 йилларда бу ерда 10 000 минг сўм ҳисобга олинади;
● 2027 йил охирига – 1 250 минг сўм;
● 2028 йилда – балансдан ташқари 012-счёт нолга тенг бўлади.
Ольга БУСАРОВА, «Norma» МЧЖ эксперти.