Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 49 / Солиқ тўловчилар эътиборига

Солиқ солишда нима ўзгаради 2022 йилда

 

Ҳисоб палатаси 2022 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва бюджетномани таҳлил қилди. Солиқ тизимида кутилаётган ўзгартиришларни жадвалда кўринг.

 

Кўрсаткич


2022 йил учун ўзгаришлар


Изоҳлар


Қўшилган қиймат солиғи


Солиқ ставкаси


Солиқ ставкаси 15% миқдорида сақлаб қолинмоқда



Тўловчилар


Қуйидагилар ҳисобига тўловчилар тоифаси кенгайтирилади:

● суғориладиган ерлари 25 гектардан ортиқ бўлган фермер хўжаликлари;

● солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ва аудиторлик ташкилотлари;

● нотижорат, шу жумладан бюджет ташкилотлари

Мақсад – ҚҚС занжирининг узлуксизлигини таъминлаш.

Илгари ҚҚС тўловчилар тоифасига суғориладиган ерлари 50 гектардан ортиқ бўлган фермер хўжаликлари кирган

Солиқ бўйича имтиёзлар


Қуйидаги имтиёзлар бекор қилинмоқда:

● жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари хизматлари (бундан бюджетдан молиялаштириладиган мустасно);

● қатъий суммада кўрсатиладиган банк хизматлари


Имтиёзларни бекор қилиш бўйича умумий йўналишни сақлаб қолиш


Акциз солиғи


Солиқ ставкаларини индексация қилиш


Солиқ ставкаларини 2022 йил 1 июндан ўртача 10%га индексация қилиш режалаштирилмоқда


Қатъий ставкалар ҳар йили индексация қилинади (инфляция индексига)


Солиқ ставкаларини пасайтириш ва ошириш


Қуйидагилар учун ставкалар пасайтирилмоқда:

● 2022 йил 1 январдан сигарет, сигар импортига 10%га (шу билан бирга сигарет ва сигардан ташқари айрим бошқа турдаги тамаки маҳсулотлари импортига ставка 10%га оширилади);

● алкоголь ичимликлари импортига 2022 йил 1 июндан 10%га;

● ишлаб чиқариладиган полиэтилен гранулаларига акциз солиғи ставкаси 20%дан 10%гача, бир вақтда полиэтилен гранулалар импортида акциз солиғини жорий қилиш билан


Мақсад – импорт қилинадиган ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга солиқ ставкаларини яқинлаштириш.

Гранулалар бўйича – гранулалар импорти ва уларни ишлаб чиқариш учун тенг шароитлар яратиш

Ягона ставкаларни жорий қилиш


Маҳаллий ишлаб чиқарилган ёки импорт қилинганлигидан қатъи назар бензин учун ягона акциз солиғи ставкаси жорий этилади


Мақсад – импорт қилинган ва маҳаллий маҳсулотлар учун тенг рақобат шароитларини таъминлаш.

Ҳозир Аи-80 русумли маҳаллий бензинга акциз 1 т учун 240 минг сўмни, Аи-90 ва ундан юқори бензинга – 275 минг сўмни ташкил этади. Импорт қилинадиган бензинга 5% ставкада акциз солиғи солинади

Солиқни бекор қилиш


Суюлтирилган газга акциз солиғи ставкаси бекор қилинмоқда (ҳозирда ставка 30%ни ташкил этади)


Мақсад – суюлтирилган газ нархини пасайтириш


Фойда солиғи


Солиқ ставкалари


Сақлаб қолинади:

● солиқнинг асосий ставкаси 15% даражада;

● дивидендлар кўринишидаги даромадлар бўйича солиқ ставкаси 5%


Чегириб ташланадиган харажатлар


Амортизациянинг йиллик энг юқори нормаси оширилмоқда:

● бинолар – 3%дан 5%га;

● иншоотлар – 5%дан 10%га;

● узатиш қурилмалари, куч машиналари ва асбоб ускуналари – 8%дан 15%га;

● фаолият турлари бўйича иш машиналари ва асбоб-ускуналар (ҳаракатланувчи транспортдан ташқари) – 15%дан 20%га;

● компьютер, периферия қурилмалари, маълумотларни қайта ишлаш ускуналари – 20%дан 40%га

Мақсад – корхонанинг асосий воситалари янгиланишини жадаллаштириш


Инвестициявий чегирма


Янги технологик ускуналар учун йўналтирилган маблағлар суммасига инвестициявий чегирма микдори 10%дан 20%гача ва ишлаб чикаришни янги курилиш шаклида кенгайтириш учун – 5%дан 10%гача оширилади


Мақсад – технологик ускуналарни янгилаш ва янги қурилиш кенгайтиришни таъминлаш


Зарарларни келгусига ўтказиш


Келгусига ўтказиладиган зарарларнинг жами суммаси жорий солик даври солик базасининг 60%идан ошиб кетмаслиги бўйича талаб бекор қилинмокда


Солиқ тўловчи кўрилган зарарни солик давридан кейин 10 йил мобайнида келгусига ўтказишга ҳақли


Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи


Солиқ ставкалари


ЖШДСнинг асосий ставкаси 12% миқдорида сақлаб қолинмоқда, ШЖБПҲга ажратмалар ставкаси 0,1% миқдорида сақлаб қолинмоқда




Ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар


Рента даромад солиғи


Ер қаъридан фойдаланувчиларнинг капитал харажатларини ҳисобга олган ҳолда янги конларда нефть, табиий газ, газ конденсати, қимматбаҳо, рангли, нодир ва радиоактив металларни қазиб олишни амалга оширувчи ер қаъридан фойдаланувчилар учун рента даромади солиғи жорий этилмоқда.

Солиқ инвестиция киритилганда, металлар ёки углеводородни сотишдан олинган даромад ва уларни қазиб олиш (ажратиб олиш) билан бевосита боғлиқ бўлган харажатлар чегирилган ҳолда 3 йилдан кейин тўланади

Президентнинг «Геология-қидирув ишларини янада рағбатлантириш ва ер қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (6.10.2021 йилдаги ПФ-6319-сон) Фармонига мувофиқ жорий этилмоқда


Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини пасайтириш


Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини пасайтириш:

● нефть ва табиий газ бўйича 10%гача (амалда тегишинча 20% ва 30%);

● олтин ва мис бўйича –7%гача (10%);

● вольфрам бўйича – 2,7%гача (10,4%);

● уран бўйича –8%гача (10%).

Цемент ишлаб чиқариш учун 1 тонна оҳактош учун солиқ ставкаси 1 тонна учун 45 минг сўмдан 22,5 минг сўмгача пасайтирилмоқда


Углеводородлар, қимматбаҳо, рангли, нодир ва радиоактив металлар қазиб оладиган давлат улушига эга корхоналар (НКМК, ОКМК ва Ўзбекнефтгаз) учун амалдаги солиқ ставкалари сақлаб қолинади 


Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ


Солиқ ставкалари


Солиқ ставкалари қуйидаги даражада индексация қилинди:

● иқтисодиётнинг барча тармоқлари корхоналари учун (саноат корхоналари, электр станциялари ва УЖКХ бундан мустасно) 10%га;

● якка тартибдаги тадбиркорлар учун 30%га.

● Солиқ ставкаси сақлаб қолинади:

● қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш учун фойдаланиладиган сув ҳажми қисмида 1 куб м учун 40 сўм миқдорида;

● қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш учун 1 куб м учун 40 сўм миқдорида

Қатъий ставкалар ҳар йили индексация қилинади (инфляция индексига)


Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ


Солиқ ставкалари


Солиқнинг асосий ставкаси 2%дан 1,5%га камайтирилмоқда.

Айрим тармоқлар мол-мулки учун пасайтирилган ставка 0,4%дан 0,5%га оширилмоқда



Солиқ базаси


Бинолар бўйича солиқ базаси қуйидаги миқдорларда 1 кв.метр учун мутлақ қийматда белгиланган минимал қийматдан паст бўлиши мумкин эмаслиги талаби жорий этилмоқда:

● Тошкентда – 2 500 000 сўм;

● Нукус ва вилоятлар марказларида – 1 500 000 сўм;

● бошқа ҳудудларда – 1 000 000 сўм.

Мақсад – солиқ базасини камайтириш ва яширишни истисно қилиш


Солиқ бўйича имтиёзлар


Янги нефть ва газ қудуқларини, фойдаланишга топширилган ойдан бошлаб, дастлабки 2 йил давомида солиқ тўлашдан озод қилиш режалаштирилмоқда. Кейинги 3 йилда  солиқ ставкасининг 50%ига камайтирилган ставка қўлланади


Президентнинг 6.10.2021 йилдаги ПФ-6319-сон Фармонига мувофиқ жорий этилмоқда


Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи


Солиқ ставкалари


Солиқ ставкалари 10%га индексация қилинди


Қатъий ставкалар ҳар йили индексация қилинади (инфляция индексига)


Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи


Солиқ ставкалари


Солиқ ставкалари:

● қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер бўйича ўртача 7%га индексация қилинади;

● қишлоқ хўжалиги ерлари бўйича норматив қийматига нисбатан белгиланган 0,95% миқдорида сақлаб қолинмоқда

Қатъий ставкалар ҳар йили индексация қилинади (инфляция индексига)


Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи


Солиқ ставкалари


Солиқ ставкалари ўртача 7%га индексация қилинди


Ставкалар ҳар йили индексация қилинади (инфляция индексига)


Ижтимоий солиқ


Солиқ ставкалари


Солиқ ставкалари:

● бюджет ташкилотлари учун 25% даражасида;;

● бошқа солиқ тўловчилар учун 12% даражасида сақлаб қолинмоқда



Айланмадан олинадиган солиқ


Солиқ ставкалари


Солиқнинг ставкалари  сақлаб қолинмоқда (асосий ставка 4%)




Автотранспорт воситаларини сотиб олганлик ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғим


Йиғимни бекор қилиш


Йиғимни бекор қилиш режалаштирилмоқда


Ҳозир енгил автомобиллар учун йиғимлар янги автомобиллар бўйича - сотиб олиш нархининг 3%ини, фойдаланишда бўлган автомобиллар бўйича – эксплуатация муддатидан келиб чиқиб ҳар бир от кучига БҲМдан фоизни ташкил этади


 

Прочитано: 2294 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика