Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 47 / Кадрлар бўлими

Муддат тугамаган бўлса…

 

Маркетинг бўйича директор ўринбосари бўлган ходимнинг яшаш гувоҳномасининг амал қилиш муддати 2021 йил 25 июнда тугаган. Ходим Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида.

Мазкур ходим ташкилотда ҳисобда туришга ҳақлими? 

 

– Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасига эга бўлган исталган ходимни (лавозимидан қатъи назар) ишга қабул қилишда ва у билан меҳнат шартномасини тузиш чоғида яшаш гувоҳномасининг амал қилиш муддати ҳисобга олиниши лозим, бу муддат мобайнида чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон фуқаролари қаторида ишга жойлашиш ҳуқуқига эга бўлади.

Муддат қандай ҳисобга олиниши лозим?

1. Меҳнат шартномасини МКнинг 76-моддасига асосан яшаш гувоҳномасининг амал қилиш муддатига тузиш лозим (мазкур ҳолатда – 2021 йил 25 июнь), бироқ 5 йилдан ошмаслиги керак (МК 75-м.). Қоидага кўра, яшаш гувоҳномаси айнан шундай муддатга берилади (Низомнинг 17-б., 26.02.1999 йилдаги ПФ-2240-сон Фармонга 2-илова).

2. Кейинчалик яшаш гувоҳномасининг амал қилиш муддати узайтирилган тақдирда меҳнат шартномаси муддатини ўзгартириш мумкин бўлади. Акс ҳолда ташкилот яшаш гувоҳномасининг муддати тугаганлиги муносабати меҳнат шартномасини бекор қилишга тўлиқ ҳақлидир (МК 105-м.).

Саволда ходим «ташкилотда ҳисобда туриши» нимани англатиши ҳамда қандай сабабларга кўра Ўзбекистондан ташқарида эканлиги тушунарли баён этилмаган. Ҳозирги пайтда ходим меҳнат фаолиятини давом эттиряптими ва қандай шароитларда ишлаётганлиги аниқ айтилмаган.

У, Ўзбекистондан ташқарида бўлиб, ҳақиқатда меҳнат фаолиятида узилиш бўлса, унинг ишни давом эттириши масаласини асосли сабаблардан келиб чиққан ҳолда ҳал этиш, ҳатто прогул учун меҳнат шартномасини бекор қилишгача бориш мумкин (МК 100-м. 2-қ. 3, 4-б.).

Шунингдек ушбу ходимни ишга қабул қилиш ва у билан меҳнат шартномасини тузиш далилини ишга қабул қилиш юзасидан белгиланган қоидалар бузилиши сифатида кўриб чиқадиган бўлсак, бу меҳнат шартномасини бекор қилиш учун асос бўлади (МК 106-м. 4-б.).

Бугунги кунда яшаш гувоҳномасининг амал қилиш муддати аллақачон тугаб бўлган. Мазкур давр учун ходим муддатни узайтириш учун ҳеч қандай чора кўрмаган ва Ўзбекистон ҳудудида у фақат Ўзбекистон ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқномасига асосан меҳнат муносабатларини юритиши мумкин. Тасдиқномани бериш шартлари ва тартиби Ўзбекистон Республикасида чет эл ишчи кучини жалб қилиш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда (ВМнинг 25.03.2019 йилдаги 244-сон қарорга 1-илова) белгиланган. Иш берувчи томонидан чет эл ишчи кучини жалб этишга рухсатнома олиш 2021 йил 1 январдан бекор қилинган (Рўйхат, 24.08.2020 йилдаги ­ПФ-6044-сон Фармонга 1-илова).

Прочитано: 226 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика