Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 47 / Хўжалик юритиш қоидалари

Шартномани ЯММТда рўйхатдан ўтказиш

 

Доимий муассаса меҳнат шартномаларини ЯММТда рўйхатдан ўтказиши шартми? Иш берувчи сифатида ким кўрсатилиши лозим – ишончнома асосида фаолият юритадиган ДМ раҳбарими? 

 

ДМ меҳнат шартномаларини ЯММТда рўйхатдан ўтказиши шарт.

Корхоналар, шу жумладан, уларнинг алоҳида таркибий бўлинмалари ўз раҳбарлари тимсолида иш берувчилар бўлиши мумкин (МК 15-м.).

2020 йил 1 январдан бошлаб янги меҳнат шартномаларини тузиш, амалдаги меҳнат шартномаларига ўзгартириш киритиш, шунингдек уларни тугатиш ҳолатларини ЯММТда мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартиби жорий этилган. Меҳнат шартномаларини ЯММТда рўйхатдан ўтказиш белгиланган тартибда иш берувчи томонидан амалга оширилади. Тегишли равишда, ДМ барча меҳнат шартномаларини, уларга киритиладиган ўзгартиришларни, уларнинг бекор қилинишини ЯММТда рўйхатдан ўтказиши лозим. Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 январдан кейин ходимнинг меҳнат стажи, шу жумладан пенсия тайинлашда ЯММТда мавжуд маълумотлар асосида ҳисобланади (31.10.2019 йилдаги ПҚ-4502-сон қарорнинг 3-б. «а» кичик б., 4-б.). Яъни ДМ меҳнат шартномаларини ЯММТда рўйхатдан ўтказмаса, унинг ходимлари тегишли меҳнат стажидан маҳрум бўлишлари мумкин.

ЯММТда рўйхатдан ўтказиш учун сизнинг ДМ олган ЭРИдан фойдаланилади. ДМ ҳақидаги барча маълумотлар (номи, реквизитлар, почта манзили, раҳбарнинг Ф.И.Ш.) ЭРИдан олинади. ДМ фақат қуйидаги алоҳида позицияларни тўлдиради: ДМ ҳақиқий манзили, телефон рақамлари, электрон почта манзили.

Прочитано: 404 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика