Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 47 / Кадрлар бўлими

Товарга ишончнома

 

МЧЖ ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан шуғулланади. Товар асосан МЧЖ, ХК, ҚК ва якка тартибдаги тадбиркорларга сотилади. МЧЖ, ХК, ҚК томонидан ишончномалар электрон шаклда юборилади.

Хорижий корхоналар товарни олиш чоғида ишончномаларни электрон шаклда юбориши лозимми? Ёки МЧЖ уларга товарни ишончномасиз беришга ҳақлими?

 

– 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар» (АВ рўйхат рақами 3259, 30.06.2020 й.) 93-бандининг мазмунидан келиб чиқадиган бўлсак, товар-моддий захираларни олиш учун ёзма шаклдаги ишончнома ташкилот, яъни юридик шахс томонидан берилади. Бироқ электрон ишончномаларни расмийлаштириш жараёни иштирокчилари ТМҚларни олишга ишончномаларни расмийлаштирадиган хўжалик юритувчи субъектлар ва жисмоний шахслар ҳисобланади (Низомнинг 2-б., ВМнинг 28.04.2021 йилдаги 249-сон қарорга 3-илова).

Хорижий корхона мустақил равишда ҳамда ходимларни ёллаган ҳолда фаолият юритишга ҳақлидир («Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 6-м.; Низом, ВМнинг 31.07.2015 йилдаги 219-сон қарорига 1-илова).

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиладиган бўлса, хорижий корхона фақат ўз ходимлари орқали ТМҚлар олинган тақдирда, яъни мустақил равишда эмас, ишончномалар бериши шарт.

Ишончномалар электрон ва қоғоз шаклида берилади (4-сон БҲМСнинг 12-боби).

 

Нурали Нурмуҳамедов,

 «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 105 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика