Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 47 / Хўжалик юритиш қоидалари

Элчихона харажатлари учун валюта

 

Элчихонанинг валюта ҳисобрақамига Ўзбекистонда амалга ошириладиган элчихона харажатлари учун хорижий валютада пул маблағлари келиб тушади.

Банк мижозларга элчихона харажатлари учун хорижий валютада нақд пул маблағларини беришга ҳақлими? 

 

– Норезидентларнинг ваколатхоналари хорижий валюта ҳисобрақамларидаги маблағлар эгасининг тасарруфига кўра қуйидагилар учун фойдаланилиши мумкин:

• ваколатхонани ташкил қилган норезидентнинг хориждаги ҳисобрақамларига ўтказиш;

• хорижга носавдо тусидаги пул ўтказмаларини амалга ошириш;

• хорижий валютадаги операциялар бўйича банк воситачилик ҳақини, Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги хизмат сафарлари учун ходимларни юбориш билан боғлиқ харажатларни тўлаш (шу жумладан нақд шаклда);

• Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тижорат банклари орқали реализация қилиш (Қоидаларнинг 17-б., АВ рўйхат рақами 3281, 31.08.2020 й.).

Бундан кўриниб турибдики, Қоидаларда элчихона харажатлари учун нақд шаклда хорижий валюта берилиши мумкинлиги назарда тутилмаган. Тегишли равишда, фақат Ўзбекистондан ташқарига хизмат сафарларига юбориладиган Элчихона ходимларига хизмат сафари харажатлари учун нақд хорижий валюта берилади.

 

Нурали Нурмуҳамедов,
«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 21 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика