Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 46 / Божхона

Кўчат экинг – мевасини ейсиз

 

«Қиёмат қоим бўлса-ю, бирортангизнинг қўлингизда кўчат бўлса, у қоим бўлгунича экишга улгурса, экиб қўйсин».

Ҳадис.

 

Маълумки, жорий йил 2 ноябрь куни давлатимиз раҳбари томонидан юртимизнинг шаҳар ва туман марказлари, ташкилотлар ва аҳоли пунктларида ­экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилган эди.

Ушбу умуммиллий лойиҳа доирасида Сирдарё вилояти божхона бошқармаси, унинг тасарруфидаги божхона постларининг ходимлари ҳам вилоятнинг барча ҳудудларида кўчат экиш акциясида фаол иштирок этишмоқда. Хусусан, «Сирдарё» чегара ва «Ховос» ТИФ божхона постлари шахсий таркиби томонидан иқлим шароитига мослаштирилган мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиб, масъул мутахассислар янги экилган дарахтларни парваришлаш, агротехник тадбирлар, суғоришга оид тавсияларни беришди.

Ушбу лойиҳа Сирдарё вилояти божхона бошқармасида уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда.

 

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

 

Ривоят

Бир куни халифа Ҳорун ар-Рашид бировнинг боғи ёнидан ўтаётиб, мевали кўчат ўтқазаётган бир чолни кўради ва уни саволга тутади:

– Бобо, анча ёшга кириб қўйибсиз, бу дарахтларнинг ҳосилини ея оласизми-йўқми, кўчат экиб нима қиласиз?

Оқсоқол унга шундай жавоб берди:

– Биздан олдин яшаган одамлар дарахт экиб кетишган ва биз меваларини едик. Энди биз экканимизни биздан кейингилар ейишади, шоҳим.

Ҳорун ар-Рашидга бирор сўз ёки иш ёқса, «зеҳ» дер ва вазири ўша одамга бир халтачада пул берар экан. Бу сафар ҳам чолнинг гапи ёқиб кетди ва «зеҳ» деди.

Чол вазирдан танга тўла халтачани олиб яна деди:

– Мевасига етасизми-йўқми, дедингиз шоҳим. Мана, ҳозирнинг ўзидаёқ мевасини ҳам еяпмиз.

Халифага бу гап ҳам ёқиб кетди-да яна «зеҳ» деди. Яна бир халтача тилло чолга тегди.

Чол икки халтачани қўлида тутиб тураркан, яна сўз қотди:

– Ҳазратим, ҳамманинг дарахти бир марта ҳосил берса, менинг дарахтим йилига икки марта ҳосил қилади.

Халифа қаҳ-қаҳ уриб кулди-да, яна бир марта «зеҳ» деб йўлида давом этди…

Прочитано: 230 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика