Ўрик мевалар ичида хуштаъмлиги, тўйимлилиги ҳамда витаминларга бойлиги билан ажралиб туради. Бугунги кунда мамлакатимиз баргак (данаксиз туршак) етиштириш бўйича дунёда етакчи давлатлардан саналади.
Самарқанд вилояти тадбиркорлари қуритилган ўрик (туршак) маҳсулотларини етиштириш, қуритиш, навларга ажратиш бўйича юқори натижаларга эришишмоқда. Жорий йил бошидан бугунгигача қиймати 3 669,6 АҚШ долларилик 260,87 минг тонна туршак маҳсулотлари жаҳон бозорининг турли нуқталарига экспорт қилинди.
Маълумот тариқасида айтиш жоизки, бугун Самарқанд вилоятининг 97 та корхоналари томонидан туршак маҳсулотларини экспорт қилиш йўлга қўйилган.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.