Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 45 / Мутахассис тушунтиради

Имтиёз қўлланилмайди

 

Жамиятимиз ходими банк кредити ҳисобига уй сотиб олди. Уйнинг умумий қиймати – 396 500 000 сўм. Ундан 107 000 000 сўмини ходим бўнак тўлови сифатида киритган, 39 950 000 сўми туман молия бўлими томонидан дастлабки тўлов сифатида киритилган, тўловнинг қолган қисми – 249 550 000 сўм – банкдан олинган кредит ҳисобидан тўланган.

Ходимнинг даромадларидан олинадиган ЖШДС бўйича имтиёз мавжудми?

 

Саволга Молия вазирлигининг солиқ ва божхона сиёсати ҳамда даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ жавоб берди: 

 

– Жисмоний шахснинг ипотека кредитларини ва уларга ҳисобланган фоизларни сўндиришга йўналтирилган иш ҳақи суммаларига ҳамда бошқа даромадларига ЖШДС солинмайди.

Қуйидагилар имтиёзни қўллаш учун мажбурий шартлар ҳисобланади:

● якка тартибдаги уй-жойнинг ёки кўп қаватли уйдаги хонадоннинг қиймати 300 млн сўмдан ошмаса;

● уй-жой ёки квартира дастлабки бадалнинг ва (ёки) ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун бюджетдан ажратилган субсидияларни ҳисобга олган ҳолда олинган бўлса.

Мазкур имтиёз қарз олувчига ва бирга қарз олувчиларга татбиқ этилади. Бунда умумий имтиёз суммаси имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган барча жисмоний шахслар учун календарь йил мобайнида жами 15 млн сўмдан ошмаслиги лозим (СК 378-м. 16-б.).

Сотиб олинган уй-жой қиймати 300 млн сўмдан ошганлиги сабабли ЖШДС бўйича имтиёз қўлланилмайди.

Прочитано: 238 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика