Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 45 / Мутахассис тушунтиради

Халқаро ташиш ва солиқлар

 

Биз автомобилда ва темирйўл орқали ташишларга импорт шартнома туздик. Ташувчимиз Литва резиденти ҳисобланади. У резидентлик сертификатини тақдим этди. Мамлакатларимиз ўртасида 18.02.2002 йилда Конвенция тузилган. Ушбу ҳужжатларга мувофиқ чет эллик шахсдан фойда солиғини ушлаб қолмадик. Тошкент шаҳар ДСБ Конвенциянинг 8-моддасида фақат дарё ва ҳаво транспорти кўрсатилганлиги сабабли мазкур ҳужжат автомобиль ва темир йўлга тааллуқли эмас деб таъкидламоқда. Лекин 7-моддасининг 1-бандида доимий муассаса мавжуд бўлмаган тақдирда, фойдага солиқ тўловчининг рўйхатга олинган жойи бўйича солиқ солиниши белгиланган. 22-моддага ҳам асосланиш мумкин, унга мувофиқ бошқа моддаларга кўрсатилмаган бошқа даромадларга рўйхатга олинган жойида солиқ солинади.

Ушбу масала юзасидан хулоса беришингизни сўраймиз. Уларнинг қайси бири ҳақ?

 

– Ўзбекистондаги манбалардан даромад оладиган Ўзбекистон норезидентлари бўлган юридик шахслар ҳам фойда солиғини тўловчилар ҳисобланади (СК ­294-м. 1-қ. 3-б.).

Норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган ва доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган даромадларидан олинадиган солиқ норезидентга даромад тўловчи солиқ агенти томонидан ҳисоблаб чиқарилади ва ушлаб қолинади (СК 351-м.). Бундай даромадлар жумласига халқаро ташишларга оид хизматлар ҳам киритилади.

Халқаро ташиш деганда йўловчиларни, юкларни, товарларни, шу жумладан почтани дарё ёки ҳаво кемалари, автомобиль ёки темир йўл транспорти орқали, давлатлардан бири Ўзбекистон Республикаси бўлган турли давлатларда жойлашган пунктлар ўртасида амалга ошириладиган ҳар қандай ташиш тушунилади. Бунда фақат:

● Ўзбекистон Республикасидан ташқарида;

● Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасида амалга ошириладиган ташиш халқаро ташиш деб эътироф этилмайди (СК 351-м. 2-қ. 9-б.).

Агар хорижий юк ташувчининг доимий бўлиш жойи ҳисобланган мамлакат билан икки ёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги халқаро шартнома имзоланган бўлса, ушбу шартнома қоидалари миллий қонунчилик ҳужжатлари нормаларидан устувор ҳисобланади (СК 2-м. 2-қ.).

«Халқаро ташиш» атамаси аҳдлашувчи мамлакат корхонаси томонидан дарё ёки ҳаво транспортидан фойдаланиб амалга ошириладиган исталган ташишларни англатади, фақат бошқа аҳдлашувчи мамлакат ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасидаги ташишларда дарё ва ҳаво транспортидан фойдаланилган ҳолатлар бундан мустасно (Конвенциянинг 3-моддаси 1-банди «g» кичик банди, Тошкент, 18.02.2002 й.).

Халқаро ташишлар деб эътироф этиладиган даромадларга солиқ солишда Конвенциянинг «Халқаро транспорт» деб номланган 8-моддаси қоидаларига амал қилиш лозим, унда бир аҳдлашувчи мамлакатнинг (Литва) корхонасининг халқаро ташувларда дарё, ҳаво транспортидан фойдаланишдан олинган фойдасига фақат ўша мамлакатнинг ўзида (Литва) солиқ солиниши белгиланган.

Конвенцияда фақат дарё ва ҳаво транспортлари кўрсатилганлиги, хорижий ташкилот эса халқаро ташувларни автомобиль ва темирйўл транспортида амалга оширганлиги сабабли сиз даромадни тўлашда солиқни 6%лик ставка бўйича ушлаб қолишингиз лозим. Солиқ суммаси ушлаб қолинмаганда корхонангиз (солиқ агенти) солиқ суммасини ва тегишли ­пеня суммасини бюджетга киритиши шарт (СК 353-м. 3-б., 354-м. 11-қ.).

Прочитано: 345 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика