Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 40 / Биз яшайдиган уй

Меҳмонхонани турар жойда ташкиллаштирса бўладими?

 

Кўп квартирали уйнинг яшаш учун мўлжалланмаган жойларида меҳмонхона жойлашган. Бундан қўшнилар норози – куну тун шовқин-сурон, бегона одамлар билан гавжумлик, уй ичидаги тармоқларга юкланиш тушади ва бошқа ноқулайликлар бор.

ККУда меҳмонхона хизматларини кўрсатиш қонуний тўғрими? 

 

– Одатда, мулкдорлар биринчи қаватдаги эски намунадаги ўз квартираларини яшаш учун мўлжалланмаган жойларга айлантириб олиб, кейин уларни савдо нуқталари ва хизмат кўрсатиш корхоналарини очишмоқда. Янги қурилган уйларда биринчи қаватлар аввалбошдан тижорат объектларини жойлаштириш мақсадида яшаш учун мўлжалланмаган жойлар сифатида лойиҳалаштириляпти. Бу жойлар алоҳида кириш-чиқиш жойлари билан жиҳозланади, муҳандислик коммуникацияларига уланади. Бу ерларда яшовчилар, бошқарув органлари ва яшаш учун мўлжалланмаган жой мулкдорлари ўртасидаги келишмовчиликлар иккиламчи уй-жой фондидагига нисбатан камроқ юзага келади.

Сўнгги йилларда кўп квартирали уйларда эконом-классдаги кичик меҳмонхоналарни жойлаштириш тамойили оммалашган. Кўпинча бундай қўшничилик одамларга ноқулайликлар келтириб чиқармоқда. Амалдаги қонун ҳужжатлари бу ҳолатни етарли даражада тартибга солмайди. ККУдаги яшаш учун мўлжалланмаган жойларда меҳмонхона хизматларини кўрсатиш мақсадида фойдаланишга бевосита тақиқ мавжуд эмас. Умумий ёндашувга биноан турар жой фуқароларнинг яшашига мўлжалланган вассалом. Меҳмонхона – бизнес тузилмаси, тадбиркорлик фаолиятининг соҳаси ҳисобланади. Унинг мақсади – фуқарорларни вақтинча жойлаштириш учун хизматларни кўрсатиш ҳисобидан фойда олиш. Шунинг учун турар жойдан меҳмонхона бизнеси сифатида фойдаланиш мумкин эмас. Шундай ният бор экан, унинг белгиланган тартибда яшаш учун мўлжалланмаган жойларга ўтказиш керак.

 

Масала қонунчиликда қандай тартибга солинади?

Қонун ҳужжатларида мулкдорнинг фуқаролар ва юридик шахсларнинг, давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда манфаатларини бузмаган ҳолда ўзига тегишли турар жойга ўз хоҳиши ва манфаатларига кўра эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқи бор (ФК 207-м.; УЖК 11-м.).

Кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан мулк ҳуқуқида, ижара ёки арендада фойдаланиш мумкин. Кўп квартирали уйлардаги турар жойларни саноат эҳтиёжлари учун ишлатиш, ижара ёки арендага бериш ман этилади. Бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни ушбу жой яшаш учун мўлжалланмаган жойлар туркумига белгиланган тартибда ўтказилганидан кейингина жойлаштириш мумкин. Касаначилик меҳнати амалга оширилаётган турар жойларни яшаш учун мўлжалланмаган жойлар тоифасига ўтказиш талаб этилмайди (УЖК 9-м.).

Қонун ҳужжатларида қандай жойларни яшаш учун мўлжалланмаган жойларга ўтказиш мумкинлиги тушунчаларида айрим тушунмовчиликлар бор. Яшаш учун мўлжалланмаган жойларга кўп квартирали уйлардаги алоҳида жойлашган, фуқароларнинг яшаши учун мўлжалланмаган жойлар киради (Низом 2-б., 24.01.2000 йилдаги 22-сон ВМҚга 2-илова).

Яшаш учун яроқли бўлган турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказишга йўл қўйилмайди. Лекин алоҳида ҳолларда, мулкдорнинг ёки у ваколат берган органнинг (шахснинг) аризасига кўра туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг қарорига биноан бунга рухсат берилади (УЖК 15-м.). Лекин баъзида алоҳида ҳоллар доимий ҳолатга айланиб бораётгандек туюлади.

Турар жойларни яшаш учун мўлжалланмаган жойлар тоифасига ўтказишда рухсат бериш талаб ва шартларига қуйидагилар киради:

• биноларнинг мустаҳкамлигини пасайтиришга олиб келадиган уларнинг конструкцияларига ўзгартириш киритишнинг тақиқланиши;

• санитарияга оид қоидалар, нормалар ва гигиеник нормативларга риоя этилиши;

• турар жой авариявий ҳолатда бўлмаслиги ёки яшаш учун мўлжалланмаган жой тоифасига ўтказишга яроқли бўлиши;

• мажбурий тартибда табиатни муҳофаза қилиш қонунчилиги талабларига риоя этилиши;

• албатта турар жой биносининг турар жойлардан пастки қаватда жойлашган бўлиши;

• эвакуация чиқиш жойларининг сони ва жойлашуви ўзгаришига йўл қўйилмаслиги;

• турар жой мақсадли йўналишдаги коммунал уй-жой фонди таркибига кирмаслиги;

• алоҳида кириш-чиқиш жойини очишнинг имконияти ва бошқалар (Низом 2-боби, 9.03.2016 йилдаги 70-сон ВМҚга 3-илова).

 

Муаммолар бўлмаслиги учун

Кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланиш одамларнинг уй-жойда кеча-кундуз бўлиши имкониятини бузмаслиги ва хавфсиз ҳамда соғлом ҳаёт муҳитини таъминлаши керак.

Улардан фойдаланиш хизматлари ходимларининг кеча-кундузнинг исталган соатида тузатиш (аварияни бартараф этиш) учун муҳандислик-техник коммуникацияларига киришларига кафолат берилганда, шунингдек, жойни реконструкция қилишда кўтариш қобилияти ва ҳисоблаб чиқилган зилзилабардошлик сақланиб қолган тақдирда фойдаланишга йўл қўйилади.

Кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан уларнинг тўғри вазифасига кўра фойдаланилиши керак, шунингдек, улардан рўйхатда келтирилган фаолият турлари рўйхатига мувофиқ фойдаланилиши мумкин (22-сон Низомнинг 3-б.).

ККУдаги яшаш учун мўлжалланмаган жойларда ташкиллаштирилишига рухсат этилган фаолият турлари орасида бир вақтнинг ўзида 10 кишидан ортмайдиган миқдордаги шахсларга меҳмонхона хизматларини кўрсатиш ҳам келтириб ўтилган (7-б.).

Келтириб ўтилган таҳлилдан англашиладики, амалдаги қонун ҳужжатларида турар жойлардан меҳмонхона хизматларини тақдим этиш учун фойдаланиш тақиқланади. Мини-меҳмонхоналарни фақатгина яшаш учун мўлжалланмаган жойларда очишга рухсат этилади.

Турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойлар тоифасига айлантиришда ККУда яшовчи мулкдорларнинг рухсатномасини олиш талаб қилинмайди. Лекин бундай қўшничилик бизнес ва бошқа тузилмаларга ноқулайликлар келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳолда яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг мулкдорлари қўшниларнинг қонуний манфаатларига, жойлардан фойдаланиш, ККУда умумий мол-мулкни сақлаш бўйича қоидаларга риоя этишлари кераклигини белгиловчи қонун ҳужжатлари меъёрларини эътиборга олишлари лозим. Меҳмонхона ташкил этилган жойни тасарруф этиш бўйича мулкдорнинг ҳуқуқи ушбу уйда яшовчи бошқа шахслар томонидан, агар бунда унинг ҳуқуқлари бузилаётган бўлса, чекланиши мумкин. Бу вазиятда яшовчилар ариза билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга, санитария-эпидемиологик назорат хизматига, УЖКХ вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой фонди инспекциясига мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.

Прочитано: 208 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика