Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 40 / Биз яшайдиган уй

Бойлар кўпроқ тўлайди

 

Эътиборли уйларда яшовчи тошкентликлар юқори даражадаги мол-мулк солиғини тўлайдилар

Тошкентда турар жой кадастр қиймати ва мол-мулк солиғини ҳисоблашнинг янги тизимини тажриба-пилот режимида ишга тушириш режалаштириляпти. Бугунги кунда, масалан, айни бир йилда қурилган, бир хил майдонга эга бўлган шаҳар марказидаги метро ёнида қурилган бир квартирали уй билан пойтахтнинг чеккароқ ҳудудида қурилган худди шундай бир квартирали уйнинг кадастр қиймати бир хил баҳоланади. Ҳақиқатда эса квартиралар шаҳарнинг қайси ҳудудида жойлашганидан келиб чиқиб, уларнинг нархида ер билан осмонча фарқ бўлади. Соҳада кутилаётган ўзгаришлар хусусида молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ «Экономическое обозрение» журналига сўзлаб берди. 

 

Янги тизим Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, пойтахт вилоятининг Бўстонлиқ туманларида, Навоий шаҳри ва Бухоро вилоятининг Ромитан туманида тестдан ўтказилади.

Д.Султоновнинг сўзларига қараганда, кўчмас мулк объектларининг жисмоний шахслар мол-мулк солиғини ҳисоблаш учун қабул қилинадиган амалдаги кадастр қиймати бозор қийматидан анча-мунча пастдир.

Ҳақиқатда олиб қараганда бу 1991 йил нархларидаги объектларни қуриш пайтида амалда бўлган материалларнинг нархига эскириш коэффициенти ва тузатиш коэффициентларига кўпайтирилган ҳолатидир. Уйнинг жойлашганлиги, инфратузилмаларнинг мавжудлиги, ободонлиги, объектнинг класси ва бошқа кўплаб бозор қийматлари амалдаги кадастр қийматида ҳисобга олинмайди. Масалан, дейлик, амалдаги кадастрнинг Тошкентнинг марказида жойлашган кўчмас мулк объектларининг ҳақиқатдаги бозор қиймати Тошкентнинг марказида 4 мартадан, шаҳар чеккароғида эса 2 мартагачани ташкил этади.

2021 йил бошида турар жой кўчмас мулки объектларининг сони шаҳарда 7,8 млн тани (2018 йилда – 6,4 млн) ташкил этган. Бу ўринда Тошкентдаги қарийб 50 фоиз кўчмас мулк объектининг кадастр қиймати 50–100 млн сўмни, 23 фоиз объектнинг кадастр қиймати – 50 млн сўмгачани ва 30 фоиз объектники – 100 млн сўмдан юқорини ташкил этади.

Аммо амалдаги кадастр қиймати объектнинг ҳақиқатдаги қийматига мувофиқ келмайди ва ижтимоий нуқтаи назардан адолатли ҳисобланмайди. Айни вақтда унинг бозор қиймати юқорида санаб ўтилган барча омилларни ҳисобга олган ҳолда кўчмас мулкни тобора тўлиқроқ баҳолашга имкон беради ҳамда адолатлироқ ҳисобланади, чунки бунда ҳар бир объектнинг алоҳида хусусиятлари эътиборга олинган бўлади.

Деярли барча ривожланган мамлакатларда кўчмас мулк объектларига бозордаги ахборот ҳамда муайян санадаги кўчмас мулк бозорининг ҳолатидан келиб чиқиб аниқланадиган кадастр қиймати асосида солиқ солинади. Солиқ солишнинг бу тизими анчайин прогрессив ва самарали ҳисобланади.

Кўчмас мулк объектларига бозор қийматига яқинлаштирилган кадастр қиймати бўйича солиқ солишда ставкалар тенглиги шароитида анчайин қиммат объектга каттароқ суммада солиқ ҳисобланишини назарда тутади.

Кўчмас мулк объектларига бозор қийматига яқинлаштирилган кадастр қиймати асосида мол-мулк ва ер солиғини ҳисоблаш механизмини жорий этиш қуйидаги 2 босқичда амалга оширилади:

• биринчи босқичда (2021–2023 йиллар) янги тизим уй-жой фонди кўчмас мулки объектларига (квартиралар, якка тартибдаги турар жойлар, дала ҳовли уйлари), шунингдек мазкур объектлар билан банд бўлган ер участкаларига татбиқ этилади;

• иккинчи босқичда (2022–2024 йиллар) – яшашга мўлжалланмаган алоҳида кўчмас мулк объектлари, шунингдек мазкур объектлар билан банд бўлган ер участкаларига татбиқ этилади.

Яқин 4 йил оралиғида кўчмас мулк объектларини уларнинг бозор қиймати бўйича, яъни бозорда шаклланган талаб ва таклифдан келиб чиқиб баҳолаш режалаштириляпти, кўчмас мулк бозори мавжуд бўлмаган минтақаларда эса баҳолаш объект қурилишига кетган харажатлар қийматидан келиб чиқиб (харажатли усул) амалга оширилади.

 

Манба: podrobno.uz.

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.

Прочитано: 254 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика