Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 40 / Юридик маслаҳатлар

Рухсатномасиз мумкин эмас

 

Яқинда озодликдан маҳрум қилинганлар жазони ўташ жойидан озод қилиндим. Маъмурий кузатувдаман.

Самарқандга дўстларимнинг олдига боришим мумкинми? Умуман олганда, қандай чекловлар мавжуд?

 

– Маъмурий назорат ўрнатиладиган шахсларга нисбатан, у содир этган қилмиш ҳусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги чеклашлар қўлланилиши мумкин:

• куннинг муайян вақтида турар жойидан чиқмаслик;

• туман (шаҳар)нинг муайян жамоат жойларида бўлмаслик;

ИИОнинг рухсатисиз туман (шаҳар) чегараларидан ташқарига чиқиб кетмаслик;

• рўйхатдан ўтиш учун ҳар ойда 1 мартадан 4 мартагача ИИОга келиш;

• алкоголь ичимликларни истеъмол қилмаслик.

Юқорида кўрсатилган чеклашлар назорат остидагиларнинг турмуш тарзига, оилавий аҳволига, илгари судланганлигига ва унинг шахсини тавсифловчи бошқа ҳолатларга қараб тўла ҳажмда ёки алоҳида қўлланилади.

Чеклашлар рўйхати узил-кесил ҳисобланади, унга қўшимчалар қилиш ёки кенгайтириб талқин этиш мумкин эмас.

ИИО томонидан асосли тақдимнома, назорат остидаги шахс ёки унинг вакили томонидан ариза берилганда, шунингдек меҳнат жамоаси, жамоат бирлашмаси ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг илтимосномасига кўра қўлланадиган чеклашлар назорат остидаги шахснинг турмуш тарзи ва хулқ-атворига қараб қисман бекор қилиниши мумкин («Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида»ги Қонуннинг 7-м.).

Суд томонидан бундай рўйхатга сизнинг Самарқандда бўлишингиз ҳақида банд киритилмаган бўлса, у ерга бора олмайсиз.

 

Санжар Хўжааҳмедов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 205 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика