Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 40 / Юридик маслаҳатлар

Тақиқ устидан шикоят қилинг

 

4 йилдан буён алимент тўлайман, бундан ташқари, фарзандимга моддий жиҳатдан ёрдам бераман, деярли барча харажатларини тўлайман. Собиқ аёлимнинг ҳеч қандай эътирози йўқ, бирорта ариза келиб тушмаган, бироқ МИБ инспектори мамлакатдан чиқишимга тақиқ қўйган.

МИБ инспектори ўзбошимчалик билан тақиқ қўйиши мумкинми, бу қонунийми?

 

– «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатини ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатини узрсиз сабабларга кўра ижро этмаган қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомда (1-илова, рўйхат рақами 3196, 12.11.2019 й.) белгиланган тартибда қўлланиладиган мажбурий ижро этиш чораларидан бири ҳисобланади.

Қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш ижро ҳужжати талаблари қарздор томонидан узрсиз сабабларга кўра белгиланган муддатда ижро этилмаган ҳолларда қўлланилади.

Ижро ҳужжати суд ҳужжати бўлмаса ва суд ҳужжати асосида берилмаган бўлса, ундирувчи қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақли.

Давлат ижрочиси ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарорида қарздор томонидан ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун белгиланган муддатда узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаган тақдирда унга нисбатан мажбурий ижро ҳаракатлари қўлланилиши, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чекланишини кўрсатади (Низомнинг 2-б.).

Қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:

• ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кунда БҲМнинг 5 бараваридан ошмайдиган миқдорда сумма ундиришни назарда тутувчи ижро иши бўйича (алимент ёки бошқа даврий тўловларни ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бундан мустасно), шунингдек суд қарорини ижро этиш учун етарли мол-мулк олиб қўйилган тақдирда;

• қарздор сифатида юридик шахс иштирок этган ижро ҳужжати бўйича (Низомнинг 3-б.).

Давлат ижрочиси қарорининг ижроси ички ишлар органлари ва Чегара қўшинлари томонидан муҳокама қилинишига, тўхтатилишига ёки бошқача тарзда тўсқинлик қилинишига йўл қўйилмайди, суд тартибида ёхуд шикоят ёки протест келтириш бундан мустасно. Ижро иши юритилиши Қонунда белгиланган ҳолларда суд ёки давлат ижрочиси томонидан тўхтатиб турилиши мумкин (Низомнинг 4-б.).

Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар ихтиёрий равишда бажариш учун белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли (Низомнинг 5-б.).

Қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги ариза ундирувчи ёки унинг вакили томонидан давлат ижрочисига тақдим қилинади. Ушбу ариза қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклашнинг асослантирилган сабабини ўз ичига олган бўлиши лозим.

Давлат ижрочиси қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклашни қўллаш тўғрисидаги ундирувчининг аризасини кўриб чиқиб махсус электрон тизим орқали қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки аризани қаноатлантиришни рад қилади ва ундирувчига ёхуд унинг вакилига ёзма ёки электрон шаклда асослантирилган жавоб юборади (Низомнинг 7-б.).

Қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарор тасдиқлангандан сўнг чеклов қўйилганлиги тўғрисидаги маълумот Ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали автоматик тарзда ИИВнинг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига ҳамда Чегара қўшинларига юборилади (Низомнинг 9-б.).

Чеклов қўйилгани тўғрисидаги маълумот қабул қилинганлиги ҳақидаги электрон хабарнома МваФР бош бошқармаси ва Чегара қўшинлари томонидан МИБга Ягона электрон ҳамкорлик тизими орқали юборилади (Низомнинг 12-б.).

ИИОнинг МваФР бўлимлари (бошқармалари) ҳамда Чегара қўшинлари бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикасидан чиқиши чекланган қарздор аниқланган тақдирда, унга МИБнинг қайси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан республикадан чиқиши чеклангани тўғрисида маълумот берилади ва тўлиқ ахборотни МИБнинг расмий веб-сайтидан (www.mib.uz) олиши мумкинлиги тушунтирилади (Низомнинг 14-б.).

Қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги давлат ижрочисининг қарори устидан МИБнинг юқори турувчи органига ёки судга шикоят қилиниши ёхуд протест келтирилиши мумкин (Низомнинг 23-б.).

Шу тариқа, агар турмуш ўртоғингиз хорижга чиқишингизни тақиқлаш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилмаган бўлса, сиз яшаш жойингиздаги Мажбурий ижро бюросига тақиқ устидан шикоят қилишга ҳақлисиз.

Прочитано: 319 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика